Image default
101 хабари

ШАҲАР ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ ОГОҲЛАНТИРАДИ

Қурилиш объектларида қурувчилар билан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Азиз шаҳримиз фуқаролари, хабарингиз бор, ўтиб бораётган ҳар бир кунимизда республикамиз миқёсида қандайдир бир нохуш ҳодиса ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали эшитиб бормоқдасиз. Айниқса, кунлар кескин совиб кетганда газ босимининг кўтарилиб-пасайиши натижасида фавқулодда ҳодисалар содир бўлмоқда. Қиш мавсумида содир бўлаётган энг кўп нохуш ҳолат бу фуқароларнинг ис газидан заҳарланишидир.
Мана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан тумандаги қурилиш объектларида қурувчилар учун ажратилган вақтинчалик бино ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати доимий ўрганилиб, ушбу биноларда қурувчилар томонидан ностандарт қўлбола усулда ясалган электр ва газ иситиш печларидан фойдаланмаслик ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари юзасидан куну-тун тарғибот-ташвиқот ишлари жадал суратлар билан олиб борилмоқда.
Чунончи, ушбу қурилиш объектларида ишлаётган ишчиларнинг аксарияти бошқа вилоят вакиллари бўлиб, уларнинг оила аъзолари ва фарзандлари, яқинлари йўлларига кўз тикиб кутишларини инобатга олиб, ҳар бир фуқаронинг ҳаётини кўз қорачиғимиздай асрашимиз лозим. Ҳамда уларга хавфсиз шарт-шароитлар яратиб беришимиз даркор. Бунинг учун доимий равишда қурувчи ва ишчи-хизматчиларга йўриқномалар бериб тушинтириш ишларини кенг кўламда олиб бормоқдамиз.
Ҳурматли фуқаролар! Сизлардан доимо огоҳ ва сергак бўлишингизни, фавқулодда кўнгилсиз ҳодисаларни сезганингизда зудлик билан “101” ёки “1050” рақамларига хабар беришингизни сўраймиз.

Элбек Жумабоев,
шаҳар ФВБ катта
инспектори, катта лейтенант
.

МАВЗУГА ОИД

ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ — ДОЛЗАРБ МАСАЛА

admin

ЁНИШ ЗОНАСИДА ҲАВО ҲАРОРАТИ 100 0С ДАН ОРТИҚ БЎЛАДИ

admin

110 нафар ходимга 9 288 000 сўм жарима

admin

2022 йилнинг 12 ойи давомида шаҳар ҳудудида содир бўлган ёнғинлар сабаблари ва келтирилган зарарлар

admin