Image default
Таълим

ЎЗБЕКИСТОНДА УМУМТАЪЛИМ ФАНЛАРИДАН ТЕСТ СИНОВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

Ҳужжат 2024 йилнинг 12 январ санасидан кучга кирган.

2024 йилнинг 10 январидаги «Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига рақамли хизматлардан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12 январ санасидан кучга кирган.

Унга кўра, умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги QR-код қўйилган сертификат тест натижалари эълон қилинган санадан бошлаб бир кунлик муддат ичида юборилади. А+, А, B+, B, C+, C даражадаги сертификатлар берилади. Тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланади.

Яъни:

70 баллдан юқори балл олган талабгорга А+ даража;
65-69,9 балл олган талабгорга А даража;
60-64,9 балл олган талабгорга B+ даража;
55-59,9 балл олган талабгорга B даража;
50-54,9 балл олган талабгорга C+ даража;
46-49,9 балл олган талабгорга C даражали сертификат берилади.
Сертификат 3 йил муддатга берилади.

Бунда:

А+ ва А даражали сертификат олган абитуриентларга олий таълим муассаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан максимал балл берилади, бошқа даражадаги сертификат олган абитуриентларга баллар максимал баллга нисбатан пропорсионал ҳисобланади. Миллий сертификатга эга бўлган абитуриентларга энг юқори балл берилади.

Маълумот учун, 2020 йилнинг 1 декабридан бошлаб бакалавриат йўналишларига мос келадиган фанлар тўпламининг умумтаълим фанлари бўйича билим даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилган. Тест синовларида қатнашиш учун аризалар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда қабул қилинади.

МАВЗУГА ОИД

«БОЛА БОШИДАН…»

admin

КИТОБ ВА КИТОБХОНЛИК – ИНСОН МАЪНАВИЯТИ КЎЗГУСИ

admin

МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР ТАРАННУМИ

admin

Таътил ва китоб

admin