Тошкент вилояти статистика бошқармасининг маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-декабрь ойларида вилоятда молиявий хизматларнинг ҳажми 4 633,8 млрд. сўмга етиб, молиявий хизматларнинг умумий ҳажмида 14,5 фоизни ташкил этди. Жами молиявий хизматларнинг ўсиш суръати 120,0 фоиз дея қайд этилди.
Молиявий хизматларнинг таркибида суғурта ва нафақа таъминоти бўйича хизматлардан ташқари молиявий хизматлар 92,8 фоизга, суғурта бўйича хизматлар 3,9 фоизга ва ёрдамчи молиявий фаолият 3,3 фоизга етди.
Йил давомида 3 781 та янги корхона ташкил этилди
2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, вилоятда рўйхатдан ўтган корхоналар сони 66 580 тани ташкил қилиб, шундан 45 295 таси фаолият кўрсатмоқда. Янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони 7 156 тага етди. Иқтисодий фаолият турлари кесимида энг кўп савдода 2 883 та ва саноатда 1 187 та корхоналар янги ташкил этилган.
Вилоятда йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари
2023 йилнинг январь-декабрь ойларида Тошкент вилоятида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 2950,4 млрд. сўмни ташкил этди. Қурилиш ишлари 2022 йилга нисбатан 85,6 %ни ташкил этиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 20,6 % бўлди.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш
2023 йилнинг январь-декабрь ойларида вилоятда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан 20,8 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг умумий ишлаб чиқаришдаги тутган улуши 19,5 %ни ташкил этди.
Олмалиқ шаҳрида ташқи савдо айланмаси ҳажми
2023 йил январь-декабрь ойларида Олмалиқ шаҳрида ташқи савдо айланмаси ҳажми 1246,6 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Шундан, экспорт ҳажми 721,2 млн. АҚШ долларга ва импорт ҳажми 525,4 млн. АҚШ долларга етган.
Йил давомида Олмалиқ шаҳрида истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми
2023 йилнинг январь-декабрь ойларида Олмалиқ шаҳрида 34,4 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бундан ташқари ҳажми 815,3 млрд. сўмлик истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 188,4 %ни ташкил этди.
Чакана савдо товар айланмаси ҳажми қанчага етди?
2023 йил январь-декабрь ойларида Олмалиқ шаҳрида чакана савдо товар айланмаси ҳажми 2 481,1 млрд. сўмни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 108,3 %ни кўрсатмоқда. Шу жумладан, йирик корхоналар савдо айланмаси 296,5 млрд. сўмни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик савдо айланмаси 2184,6 млрд. сўмни ташкил қилди.