Image default
101 хабари

КОНТРАКТГА ҚЎШИМЧА КИРИТИЛДИ

ФВВнинг Тарғибот гуруҳи томонидан шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳарбий хизматчилари ва хизматчиларига амалий ташрифи давомида шахсий таркиб ўртасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, вазирлик тизимига бириктирилган ёшлар билан ишлаш тартиби тўғрисида учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида Контрактга қўшимча киритиш билан офицернинг зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юкланди:
» қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш, ўз мансаб ёки ҳарбий хизмат (хизмат) мажбуриятларини беғараз, холисона, виждонан бажариш ҳамда коррупцияга оид бирор-бир ҳуқуқбузарликни содир этишдан ёки бундай ҳуқуқбузарликларни содир этиш учун шарт-шароитлар яратадиган бошқа ҳар қандай ҳаракатлардан ўзини тийиш;
» лотореялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда шахсан ўзи ёки ваколатли шахслар орқали иштирок этмаслик (Марказий банк лицензиясига эга бўлган ўйинлар бундан мустасно);
» электрон биржа савдолари, трейдинглар, криптовалюта ёки ҳарбий хизматчилар учун қонунчилик билан тақиқланган даромад келтирадиган бошқа фаолият турлари билан шуғулланмаслик;
» интернет ижтимоий тармоқларидаги диний мазмундаги расмий ва норасмий маълумотлар, материалларни тарқатмаслик, шунингдек, диний мавзуда тарғиботларни ўтказмаслик;
» қонунчилик билан тақиқланган интернет сайт ва ресурсларига кирмаслик ва фойдаланмаслик;
» ҳарбий хизматга оид маълумот ва материалларни интернет ресурсларига жойлаштирмаслик;
» вазирлик раҳбариятининг ёки инстанциянинг рухсатисиз хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштирмаслик;
» спиртли ичимликларни истеъмол қилган ҳолда авто ва мототранспорт воситаларини бошқармаслик.
Контрактга қўшимча имзоланган кундан кучга кирди ҳамда амал қилиш муддатига қадар амал қилади.

А.Юлдашев, шаҳар ФВ бўлими бошлиғи подполковник.

МАВЗУГА ОИД

БУЮМЛАР ЎЗ-ЎЗИДАН ЁНИБ КЕТИШИ МУМКИНМИ?

admin

ТАРҒИБОТ ДАВОМ ЭТМОҚДА

admin

ХАВФСИЗЛИГИМИЗ ВА ОСОЙИШТАЛИГИМИЗ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА

admin

ҲУШЁРЛИК ХОТИРЖАМЛИККА КАФОЛАТ

admin