Image default
Жамият

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ: 2023 ЙИЛ АҲОЛИНИНГ 71,4 ФОИЗ МУРОЖААТИ ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102 сонли қарори ҳамда 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони билан жойлардаги секторлар, давлат органлари ва барча корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларига аниқ вазифалар юкланган. Жойлардаги Президент Халқ қабулхоналарига секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлармасъулларининг уйма-уй юриб, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали ижтимоий-иқтисодий муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш фаолиятини доимий равишда мувофиқлаштириб бориш, ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, оммавий ва сайёр қабуллар ўтказиш тизимини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш каби вазифалар белгилаб берилди. Халқ қабулхоналари томонидан ҳар чоракда секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан Халқ депутатлари Кенгашлари мажлисида муҳокама қилиш учун ахборот киритиш, ушбу ахборот юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботини эшитишда иштирок этиш белгилаб қўйилган.

2023 йил давомида Олмалиқ шаҳар аҳолисидан Президент виртуал қабулхонасига жами 7962 та (2022/ 8801) масалаларни ўз ичига олган 7518 мурожаат тушган бўлиб, шулардан 7562 таси кўриб чиқилган, 400 таси жараёнда.
Жами мурожаатларнинг 5397 таси, яъни, 71,4 фоизи қаноатлантирилган бўлиб, улардан 2139 таси, яъни, 28,3 фоизи ижобий ҳал этилган. Мурожаатларнинг 3241 таси ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал этилиб, 17 таси узоқ муддатли назоратга олинган, 1003 таси такрорий мурожаатлардир. Муддати бузиб ёпилган мурожаатлар сони 606 та.

Шаҳар ташкилотлари кесимидаги мурожаатлар
2023 йил давомида шаҳар Мактаб ва мактабгача таълим йўналишида 212 та, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш масаласида 380 та, Мажбурий ижро бюросига 298 та, ИИБга 836 та, прокуратура (+махсус прокуратура) 270 та, ДСИ 98 та, Тиббиёт 198 та, шаҳар Электр таъминоти корхонаси бўйича 210 та, Телекоммуникация бошқармаси 2 та, Санэпид шаҳар бўлимига 17 та, шахар ҳокимлигига 748 та, шаҳар хотин-қизлар бўлимига 128 та, Иссиқлик манбаи корхонасига 92 та, Газ таъминоти масаласида 89 та, Сув таъминоти корхонасига 347 та, банк кредит масалаларида 101 та ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати бўйича 397 та мурожаат тушган.
Мурожаатларнинг 601 таси (2022/551) шаҳар Халқ қабулхонасига тўғридан-тўғри бўлган мурожаатлардир. Улардаги масалалар сони 685та(2022/623)дан иборат. Мурожаатларнинг 179 таси юқори ташкилотларга юборилган, 511 таси ҳудудий ташкилотларга юборилган, 1 таси Халқ қабулхонасида кўриб чиқилган ҳамда 18 таси кўриб чиқиш жараёнида. Қаноатлантирилган мурожаатлар сони 276 та бўлиб, 56%ни ташкил этади.
Ижобий ҳал этилган мурожаатлар 120 та бўлиб, 24,4 % ни ташкил этади. Улардан 156 тасига ҳуқуқий маълумот бериш орқали, 214 тасига тушунтириш бериш орқали ҳал этилган.

Энг кўп мурожаат йўлланадиган маҳаллалар қайсилар?
Таҳлиллардан маълум бўлдики, қуйидаги маҳаллаларда мурожаатлар нисбатан кўп келиб тушган.
1-сектордаги «Саховат» МФЙдан 559 та, А.Навоий МФЙдан 265 та, М.Беҳбудий МФЙдан 224 та, «Олмалиқсой» МФЙдан 246 та, «Намуна» МФЙдан 214 та, М.Улуғбек МФЙдан 209 та, «Юлдуз» МФЙдан 204 та, «Коинот» МФЙдан 200 та;
2-сектордаги Сўфи Оллоёр МФЙдан 334 та, Увайсий МФЙдан 229 та;
3-сектордаги Ибн Сино МФЙдан 271 та;
4-сектордаги Бобур МФЙдан 231 та мурожаат тушган.

Энг кўп мурожаат қилувчи фуқаролар кимлар?
Мурожаатлар ичида кўп мурожаат қилган ва натижада маҳаллаларда мурожаатларнинг ошишига сабаб бўлаётган фуқаролардан «Саховат» МФЙ «Гулшан» кўчаси, 4-уй 11-хонада яшовчи Апкаримов Камалиддин Якубович томонидан 348 та мурожаат, А.Темур кўчаси, 50-уй, 32-хонадонда яшовчи Марасулова Умриниса Мирзахмедовна 37 та, М.Беҳбудий МФЙ, А.Темур кўчаси, 72-уй, 11-хонада яшовчи Зарипова Сайёра Баратовна 67 марта ва «Эзгулик» кўчаси, 16-уй, 8-хонадонда яшовчи Сапсай Надежда Леонидовна 91 та, Ҳ.Олимжон МФЙ, «Ўзбекистон» кўчаси, 25-уй 2-хонада яшовчи Мамедов Алтай Гасимўғли 62 та, «Қалмоққир» МФЙ 1-қатортол кўчаси, 447-А уйда яшовчи Энис Раиса Ивановна 34 та, «Олмалиқсой» МФЙ, «Ғунча» кўчаси, 29-уйда яшовчи Атақулов Музаффар Абдукадирович 34 та, Мусо Жалил МФЙ, И.Сино кўчаси, 18-уй, 17-хонадонда яшовчи Носирова Улбосин 59 марта мурожаат йўллаган.

Сектор раҳбарлари неча маротаба қабул ўтказган?
Шаҳар сектор раҳбарлари томонидан ҳоким ёрдамчилари иштирокида 2023 йил давомида маҳалла, сектор биноларида жами 254 маротаба оммавий сайёр қабуллар ўтказилди. Ўтказилган сайёр қабулларда 759 нафар фуқаролар қабул қилиниб, 783 та масалали мурожаатлар қабул қилинган. Мурожаатларнинг 453 таси қаноатлантирилган, 283 тасига тушунтириш берилган. Қолганлари кўриб чиқиш жараёнида.
Шунингдек, 2023 йил давомида шаҳримизда Тошкент вилояти вазирлик ва идоралар раҳбар ходимлари томонидан 11 та сайёр қабуллар ўтказилиб, уларда қатнашган 303 нафар фуқаролардан 145 та мурожаатлар ва 181 та масалалар келиб тушган. Мурожаатларнинг 74 таси 41% қаноатлантирилган (улардан 17% ижобий ҳал этилган), 108 тасига, яъни, 59 фоизига тушунтириш берилган.

Карим Раимжанов,
Президентнинг Олмалиқ шаҳридаги
Халқ қабулхонаси мудири.

МАВЗУГА ОИД

МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ – МЕНИНГ ТАКЛИФИМ

admin

ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТ МАСКАНЛАРИ АҲОЛИ УЧУН КЕРАКМИ?

admin

САБАБМИ ЁХУД ШАРОИТ

admin

ЎЗБЕКИСТОНДА MOBIL-ID ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

admin