Олмалиқ шаҳар адлия бўлими ва унинг тизимидаги бўлимлари томонидан 2023 йил давомида давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари, ФҲДЁ органлари ҳамда юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти устидан умумий раҳбарлик ва назоратни амалга ошириш борасида муайян ишлар таъминлашга эришилди.
Хусусан, мурожаатлар билан ишлаш бўйича шаҳар адлия бўлими томонидан 2023 йилда жами 337 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати қабул қилиниб, шундан 280 таси ёки 84 фоизи қаноатлантирилди. Мурожаатларнинг энг кўпи — 230 таси меҳнат низолари, (шундан 120 таси иш ҳақини ундириб беришга оид) шунингдек, 25 таси уй-жойга, 5 таси солиқ қонунчилигига, 77 таси бошқа соҳаларга оид мурожаатлар ҳисобланади.
Олис ва чекка МФЙларга борган ҳолда ўтказилган сайёр қабуллар натижасида 50 та мурожаат қабул қилиниб, қонуний ҳал этилди.
Ҳисобот даврида ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 46 та тақдимнома, 26 маъмурий ҳамда судларга 72 та даъво аризалари киритилган.
Натижада 9 нафар шахс интизомий ва 26 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 23 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинди ҳамда 19 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қонунга мувофиқлаштирилди. Шунингдек, 21 млрд. 049 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди (тақдимномага асосан 20 млрд. 845 млн. сўм, даъво бўйича 204 млн сўм).
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 9 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Шундан 4 та қарор “мақсадга мувофиқ эътирозлар билан” белгиси қўйилиб, экспертизадан ўтказилган бўлса, 1 таси рад этилган.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти юзасидан ўрганиш ва мониторинглар ўтказилиб, натижаси бўйича жами 4 та тақдимнома киритилди.
Киритилган тақдимномалар натижасида шаҳар ҳокимлигининг жами 19 та ҳужжати, шундан 1 таси норматив-ҳуқуқий тусдаги қарор бекор қилинди ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.
Масалан, шаҳар ҳокимининг 2023 йил 3 октябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2024 йил давомида ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида”ги 266-10-147-Q/23-сонли қарори норматив тусдаги қарор бўлсада, адлия бўлимидан экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилинган.
Мазкур қарор юзасидан Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашига 2023 йил 6 октябрда Қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилиб, Кенгаш қарорига асосан юқоридаги қарорлар бекор қилинган.
Шаҳар адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан шаҳардаги жами 58 та ташкилотга, жумладан, 23 та умумий ўрта таълим мактаби, 19 та мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 3 та кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар ва бошқа 13 та давлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиб келинмоқда. Шаҳар адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан тизим ишга тушганидан буён жами 46 008 та (35 530 та буйруқ, 10 478 та шартнома) юридик тусдаги ҳужжатлар ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун келиб тушган. Ушбу ҳужжатлардан 39 538 тасига ижобий хулосалар берилган, 6470 таси қонунчиликка зид бўлганлиги сабабли рад қилинган.
Ислом Ноёбов,
шаҳар Адлия бўлими бошлиғи.