Image default
Жамият

ИНСОН УЛУҒ, ҚАДРИ МУҚАДДАС!

Жисмоний имконияти чекланганлигига қарамай, ёрдамга муҳтож имконияти чекланган аёл ва ёшлар манфаатини кўзлаган ҳолда доимо изланишдан тўхтамайдиган ҳамюртимиз Шахноза Абдураҳмоновага Ўзбекистон ногирон ишбилармон аёллар миллий ассоциацияси Тошкент вилояти бўлинмаси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятлари бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» мавзусида ногирон ва кекса авлод, боқувчиси йўқ ёшларни жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида грант ажратилди.
Ушбу маблағлар ҳисобидан Пискент тумани Муротали МФЙда тикувчилик ва пазандачилик курслари ташкил этилиб, кам таъминланган боқувчиси йўқотган ногиронлиги мавжуд хотин-қизлар тикиш, бичиш ўқув курсларида бепул ўқитилди. Натижада ўнлаб оилаларнинг ўз бюджетларини шакллантириш ва оилавий аҳволини ўнглаб олиш имконияти яратилди. Мазкур лойиҳа амалга оширилиши туфайли ўнлаб ёшларга ёрдам қўли чўзилди. Боқувчиси йўқ ўзгалар меҳр-муруввати ва моддий кўмагига муҳтож ёшларимизнинг бошпаналари учун моддий ёрдам кўрсатилиб эшик, ромлар ва қурилиш ишларига ёрдам берилди. Шунингдек, кўплаб моддий ва маьнавий меҳрга муҳтож инсонларимизга уй-рўзғор буюмлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.
Яна бир қувонарли хабар, Ўзбекистон ногирон ишбилармон аёллар миллий ассоциацияси Олмалиқ шаҳар бўлими ҳам ўз фаолиятини бошлади! Шаҳримиз ногирон ва ишбилармон аёлларини бўлимга таклиф қиламиз.

МАВЗУГА ОИД

КОРРУПЦИЯ ТЎҒРИСИДА ХАБАР ҚИЛГАН ШАХСЛАРНИНГ ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАРИ ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

admin

ОКМК ВА ХИТОЙ ҲАМКОРЛИГИДА ҚЎШМА КОРХОНА ҚУРИЛИШИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

admin

МУРОЖААТЛАР МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ЎРГАНИЛМОҚДА

admin

АДАШИБ ҚОЛМАНГ!

admin