Шаҳар маҳаллий бюджетининг 2023 йил якуни билан маҳаллий бюджет даромадларининг аниқланган прогноз режаси жами 107,5 млрд. сўм бўлиб, прогноз режасининг бажарилиши 115,5 млрд. сўмга, яъни режага нисбатан 107,4 фоизга ёки 8,0 млрд. сўмга орттириб бажарилишига эришилди. Қуйида ишлаб чиқариш кўрсаткичларига тўхталамиз.
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми
2023 йил давомида шаҳримизда 34 358,3 млрд. сўм миқдорида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва ўсиш суръати 100,2 %ни ташкил қилди. Ушбу кўрсаткичда Олмалиқ шаҳрининг вилоятдаги улуши 32,5 фоизни ташкил қилиб, вилоятда 1-ўринни эгаллади. Аҳоли жон бошига саноат маҳсулоти ҳажми 238,1 млн. сўмга тўғри келиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 101,7 фоизни ташкил қилди.
Шундан ҳудудий саноат ишлаб чиқариш ҳажми 564,9 млрд. сўмга етказилиб, ўсиш суръати 116,1 фоизни қайд этди. Шунингдек, ўтган йил давомида ҳудудий дастурлар доирасида умумий қиймати 235,7 млрд.сўм бўлган 18 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 689 иш ўрни яратилди.
Шаҳардаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг асосий улуши 2 та йирик корхона — “Олмалиқ КМК” АЖ — 31 663,0 млрд. сўмга (шаҳар кўрсаткичига нисбатан 92,2 %) ва “Аммофос-Максам” АЖ — 1 297,1 млрд. сўмга тўғри келмоқда.
Кўрсатилган жами хизматлар
2023 йил якуни бўйича сервис ва хизмат кўрсатиш миқдори 2 229,7 млрд. сўмни ва ўсиш суръати 111,3 фоизни ташкил қилди (вилоят бўйича жами хизматлар ҳажми – 31 934,8 млрд. сўм, ўсиш суръати – 110,8 %). Мазкур кўрсаткичда Тошкент вилоятининг фоиз кўрсаткичидан 0,9 фоизга ошиғи билан бажарилиб, вилоятда 4-ўринни эгаллади. Аҳоли жон бошига жами хизматлар ҳажми 15,5 млн. сўмга тўғри келиб, ўсиш суръати 110,9 фоизни ташкил қилди.
Амалга оширилган қурилиш ишлари
Шаҳар бўйича амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми 2 248,1 млрд. сўмни ва ўсиш суръати 101,7 фоизни ташкил қилди. Мазкур кўрсаткичда Олмалиқ шаҳрининг вилоятдаги улуши 15,7 фоиз бўлиб, вилоят бўйича энг юқори кўрсаткични ташкил қилмоқда.
Чакана савдо айланмаси
Амалга оширилган чакана савдо айланмаси ҳажми 2 481,1 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,3 фоизга ўсди. Ушбу кўрсаткичда Олмалиқ шаҳрининг вилоятдаги улуши 8,2 фоиз бўлиб, Зангиота ва Қибрай туманлари ҳамда Чирчиқ шаҳридан сўнг 4-ўринни эгаллади. Аҳоли жон бошига чакана савдо айланмаси ҳажми 17,2 млн. сўмга тўғри келиб, ўсиш суръати 107,2 фоизни қайд этди.
Аҳоли бандлиги
2023 йилнинг 12 ойи давомида 11 855 нафар (2023 йил учун белгиланган режа 9 494 нафар) аҳолини доимий ва мавсумий бандлиги таъминланиб, белгиланган режа 124,9 фоизга ортиғи билан бажаришга эришилди.
Опен бюджет
2023 йил 1-мавсумида жами 12 та, суммаси 8,122 млрд сўмлик лойиҳалар ғолиб деб топилган, шулардан, 4 таси харидга оид лойиҳалар бўлиб, бугунги кунгача ушбу харидлар белгиланган тартибда тўлиқ амалга оширилган. Қолган 8 та лойиҳа қурилиш соҳасига оид бўлиб, бугунги кунга қадар ушбу лойиҳалар бўйича ишлар тўлиқ якунланиб, фойдаланувчиларга топширилди.
Бундан ташқари, 2023 йил 2-мавсумда “Ташаббусли бюджет” порталига шаҳар фуқаролари томонидан жами 102 та суммаси жами 72,0 млрд сўмлик таклифлар келиб тушди. Шундан 75 та суммаси жами 43,0 млрд сўмлик лойиҳалар овоз бериш жараёнига қўйилди ва ушбу фуқаролар томонидан қўйилган 11 та, жами суммаси 6,9 млрд сўмлик лойиҳалар ғолиб деб топилди.
Ушбу лойиҳалардан 3 таси харидга оид лойиҳалар бўлиб, бугунги кунгача ушбу харидлар белгиланган тартибда тўлиқ якунланган. 2 та лойиҳа, яъни ички йўлларни таъмирлаш бўйича ҳам ишлар якунланиб, фойдаланувчиларга топширилди.
Қурилиш-таъмирлаш ишлари билан боғлиқ бўлган қолган 6 та лойиҳа бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, экспертизадан ўтиш жараёнида. Экспертиза ишлари якунлангандан сўнг қурилиш ишлари бошланади.
Ҳозирги кунгача, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2023 йил 2-мавсуми учун ажратилган жами 8,1 млрд. сўм маблағдан жами 1,5 млрд. сўм маблағ ўзлаштирилди.
Ажратилган кредитлар
Шаҳримизда 4 та тижорат банки мавжуд бўлиб, улар томонидан ўтган 2023 йил давомида жами 37,6 мингта қиймати 941,6 млрд.сўмлик тижорат ҳамда истеъмол кредитлари ажратилган.
Шундан, тадбиркорлик субъектларига 398 та қиймати 143,0 млрд.сўм, жисмоний шаҳсларга 37,2 мингта фуқароларга қиймати 798,6 млрд.сўмлик кредит маблағлари ажратилди.
Бундан ташқари АТИБ “Ипотека банк” Олмалиқ филиали томонидан “Олмалиқ КМК” АЖга 1 та кредит портфелига 617,0 млрд.сўмлик кредит маблағлари ажратилган.




Инвестиция дастурлари
Ўтган 2023 йил давомида шаҳримизда Давлат инвестиция дастурига мувофиқ 6 та лойиҳа бўйича 70,1 млн АҚШ доллари ўзлаштирилди (ўтган йилга нисбатан ўсиш 255 %).
Булар:
- “Almalyk Quyuv Mexanika Zavodi” МЧЖнинг “Оғир тоғ саноати машина ва ускуналари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш” лойиҳаси доирасида 37,0 млн доллар.
- “Nerteks Grup” МЧЖнинг “Жинси маҳсулотларини ишлаб чиқариш” лойиҳаси доирасида 593 минг доллар.
- “Enter Steel Almalyk” МЧЖнинг “Металл конструкциялар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси доирасида 13,0 млн доллар.
- “Elegant Garment Textile” МЧЖнинг “Матони бўяш цехини ташкил этиш” лойиҳаси доирасида 950 минг доллар.
- “Smooth Licorice” МЧЖнинг “Қизилмияни қайта ишлаб чиқариш” лойиҳаси доирасида 2,3 млн доллар.
- “Unoc Lubricant And Greases” МЧЖнинг “Автомобилларга матор мойи ишлаб чиқариш” лойиҳаси доирасида 16,3 млн доллар.
Ҳудудий инвестиция дастури бўйича 2023 йил давомида Олмалиқ шаҳрида умумий қиймати 211,8 млрд.сўм бўлган 48 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 1 165 та янги иш ўринлари (режага нисбатан 172,8 %) яратилди.
Экспорт
Ўтган йил давомида экспорт 43,2 млн долларга бажарилди ва 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 101,5 фоизни ташкил этди.
Мисол учун, Россияга 71,7 фоиз (29,1 млн.доллар), Туркияга 17,5 фоиз (7,1 млн.доллар), Хитойга 7,1 фоиз (2,9 млн.доллар), Қозоғистонга 3,6 фоиз (1,5 млн.доллар), Германияга 0,1 фоиз (0,04 млн.доллар) тўғри келади.
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.