Юртимизда инсон қадрини улуғлаш, меҳр ва ёрдамга муҳтож бўлган аҳолини қўллаб-қувватлаш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасига фуқаролар ўз муаммоларига ижобий ечим топиш мақсадида мурожаат қилишади. Ушбу мурожаатлар тегишли масъуллар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилмоқда ва бу Халқ қабулхонаси назоратидадир. Зеро, ҳар бир мурожаат замирида инсон тақдири мужассам.
Давлатимиз раҳбари томонидан 2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш” йили деб эълон қилинди ва бу йўналишдаги мурожаатлар барчамизнинг диққат марказимизда.
Жумладан, Халқ қабулхонасига Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида кредит ажратиш масаласида мурожаат қилган фуқаро А.Абдукаримовнинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, унга Халқ банки Олмалиқ шаҳар филиали томонидан кредит ажратиб берилиши таъминланди.
Шунингдек, собиқ турмуш ўртоғидан 9 ойдан буён фарзандига алимент ундириш масаласида қийналаётган “Чамбил” МФЙда яшовчи фуқаро М.Йўлдошеванинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, фарзанди таъминоти учун алимент ундирилиб, ижобий ҳал этилди.
Шаҳар инфратузилмасида юзага келган муаммолардан бири “Терекли” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Х.Мелибоева хонадонида табиий газга уланишдаги, яъни, газ ҳисоблагичини рўйхатдан ўтказиб газ таъминотига улаб бериш бўйича қилган мурожаати Олмалиқ газ таъминоти ходимлари томонидан ижобий ҳал этилиши таъминланди.
Мурожаатларнинг келиб чиқиш сабаблари авваломбор, маҳалланинг ўзида ўрганилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида шаҳар Халқ қабулхонаси томонидан «маҳалла еттилиги» билан ҳамкорликда иш олиб бориш мақсадида ҳафтада бир марта маҳаллада учрашувлар ўтказиш белгиланган. Мақсад фуқаролар мурожаатларини жойида тинглаб, имкон қадар ижобий ҳал этиш чораларини кўришдан иборат.
Гулнора Балтабаева,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
шаҳар Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси.