3-МБФ қурилишидаги бахтсиз ҳодисада 3 нафар ҳинд фуқароси вафот этиб, 29 нафари жароҳатланди.
Жорий йилнинг 20 феврал куни тахминан соат 08:00 ларда шаҳримизнинг Саноат зонасида жойлашган янги қурилаётган 3-Мис бойитиш фабрикасида темир конструкциялари сурункали қор ёғиши натижасида қулаб тушган.
Натижада воқеа жойида қурувчи компаниянинг 32 нафар ишчиси (барчаси Ҳиндистон Республикаси фуқаролари) жабрланган, улардан 3 нафари воқеа жойида вафот этган, 29 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олганлиги сабабли, шифохонага жойлаштирилган. Жабрланган фуқароларнинг 4 нафарига шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб жавоб берилган.
Айни вақтда содир бўлган ҳодиса сабаблари ва оқибатларини жойида ўрганиш, зудлик билан бартараф этиш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида масъул ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳ тузилган.
Фавқулодда вазиятлар
вазирлиги Ахборот хизмати.