Image default
Жиноят ва жазо

ТАҲЛИЛ: ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ОШДИМИ, КАМАЙДИМИ?

Шаҳар ИИБ томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 2 ой якуни бўйича шаҳримизда умумий жиноятчилик турғун ҳолатда эканлиги қайд этилиб, ўтган йил шу даврда 119 та жиноят содир этилган бўлса, бу йил январь-феврал ойларида ҳам 119 та қайд этилиб, турғун ҳолатда бўлиб турибди. Шундан олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар 75/394 — 4 тага ёки 0,5 фоизга камайган.

Умумий қайд қилинган 119 та жиноятдан содир этилганлари — 64 та (53,7 %), аниқланганлари – 45 тани (46,3 %) ташкил қилади. Шу билан бирга 119 та жиноятдан жорий йил ҳисобида содир бўлганлари 64 таси (53,7%) олди олиниши мумкин бўлган ва 45 таси (46,3%) эса аниқланган жиноятларни ташкил қилади.
Жиноят қидирув бўлими соҳасида олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг профилактикаси борасида амалга оширилган профилактик тадбирлар натижасида жиноятчиликнинг бир неча турларини камайишига ёки содир этилмаслигига эришилди. Жумладан,

  • қасддан баданга енгил шикаст етказиш 50 фоизга (2/4);
  • ўлим билан боғлиқ бўлмаган ЙТҲлар (2/2) турғун ҳолатда;
  • қасддан баданга оғир шикаст етказиш (1/1) турғун ҳолатда;
  • безорилик 1/3 -2 тага ёки 66,7 фоизга;
  • транспорт воситасини олиб қочиш 0/1 -1 тага ёки 100,0 фоизга;
  • қасддан одам ўлдириш 0/1 — 1 тага ёки 100 фоизга;
  • босқинчилик (0/0) турғун ҳолатда;
  • ўлим билан боғлиқ бўлган ЙТҲлар 100 фоизга (0/2) камайганлиги қайд этилган.
    Лекин шу билан бир қаторда айрим турларининг ошиб кетиши қайд қилинган. Жумладан,
  • ўғирлик 19 фоизга (25/21)
  • талончилик 100 фоизга (2/1).
  • фирибгарлик 30/20 +10 тага ёки 50 фоизга ошган.
    Жиноят содир этган шахслар тоифаларининг таҳлилига кўра, Камайган тоифалари:
    Вояга етмаганлар томонидан 5/7 – 2 тага ёки — 28.6 фоизга;
    Ёшлар томонидан 61/65 – 4 тага ёки — 6,2 фоизга;
    Ишсизлар томонидан 23/31 – 8 тага ёки — 25,8 фоизга камайган.
    Ошган тоифалари:
    Аёллар томонидан 9/7 +2 тага ёки 28,6 фоизга.
    Маҳаллабай ва хонадонбай ишлаш тизими тўғри йўлга қўйилмагани ёки етарлича профилактик чора-тадбирлар амалга оширилганлиги натижасида мавжуд 52 та маҳалланинг 17 таси, яъни, 32,9 фоизида жиноятлар содир этилишига йўл қўйилиб, 8 таси, яъни, 15,3 фоизида эса жиноятлар содир этилмаган.
    Жиноят содир этилган 35 та маҳалланинг 4 таси (11.2%), жумладан, “Коинот”, М.Беҳбудий, Ҳамза, У.Носир МФЙларда олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар салмоғи ошгани бўйича “қизил ҳудуд” тоифасига киритилди.

ПРОБАЦИЯ ХИЗМАТИ
Шаҳар ИИБ пробация хизматидаги ходимлар штат сони 3 та бўлиб, ҳаммаси жамланган. Жорий йил якуни бўйича ҳисобда турган маҳкумлар сони – 687 нафар, шулардан ҳисоб турлари бўйича:
АТИ ҳисобидагилар жами — 277 нафар;
Шартли ҳукм қилинганлар жами — 17 нафар;
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинганлар — 32 нафар;
Озодликдан чеклаш жазоси берилганлар – 144 нафар;
Муддатидан олдин шартли равишда озод қилинганлар – 217 нафар.
Жорий йил давомида маҳкумлар билан олиб борилган профилактик тадбирлар давомида тузалиш йўлига кирмаган ва белгиланган чекланишларга амал қилмаган жами 5 нафар маҳкум ЖИЭМларига қайтариш чоралари кўрилди. Шунингдек, тузалиш йўлига ўтган ва белгиланган жазо муддатини ўтаган 7 нафар маҳкум муддатидан илгари шартли озод этилди.

ПРОФИЛАКТИКА ХИЗМАТИ
Жорий йил давомида профилактика инспекторлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида амалга оширилган профилактик тадбирлар натижасида қуйидаги кўрсаткичларга эришилди.
►Аниқланган маъмурий хуқуқбузарликлар сони 2100 тадан 2232 тага, яъни, 132 тага ёки 6,3 фоизга кўпайган бўлиб, шулардан жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда самарали ҳисобланган:

  • МЖТКнинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича 176 тадан 280 тага, яъни, 104 тага ёки 59,1 фоизга кўпайган;
  • МЖТКнинг 187 (жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилиш) моддаси бўйича 836 тадан 489 тага, яъни, 347 тага ёки 41,5 фоизга фоизга камайган;
  • МЖТКнинг 194-моддаси (қонуний талабларни бажармаслик) бўйича 96 тадан 234 тага, яъни, 138 тага ёки 143,8 фоизга;
  • МЖТКнинг 190-моддаси (фоҳишалик) бўйича 3 тадан 1 тага, яъни, 2 тага ёки 66,7 фоизга фоизга камайган;
  • МЖТКнинг 1852-моддаси (совуқ қурол) бўйича 30 тадан 100 тага, яъни 70 тага ёки 233,3 фоизга кўпайган.
    ► Суд томонидан маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб вилоят ИИББ махсус қабулхонасига жойлаштирилганлар 150 нафардан 304 нафарга, яъни, 156 нафарга ёки 102,7 фоизга кўпайган.
    ► Аниқ яшаш жойига эга бўлмаган (дайди) шахслардан вилоят ИИББ Реабилитация марказига жойлаштирилганлар 30 нафардан 40 нафарга, яъни, 10 нафарга ёки 25 фоизга кўпайган.
    ► Ичкиликга ружу қўйган, гиёҳванд ва руҳий касалларни мажбурий даволаниш муассасаларига жойлаштирилганлар 35 нафардан 48 нафарга, яъни, 13 нафарга ёки 37,1 фоизга кўпайган.
    ► Маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи жами 165 нафар илгари судланган шахслардан маъмурий назорат ўрнатилганлари сони 98 нафар, маъмурий назорат ўрнатиш кўрсаткичи 59,2 фоиз.
    ► Аниқланган маъмурий назорат остидаги шахслар томонидан белгиланган чекланишларни бузиш жиноий ҳолатлари сони 2 тадан 3 тага, яъни 2 тага ёки 13,3 фоизга кўпайган.
    ► Нотинч ва жанжалкаш оилаларнинг аъзоларига ҳимоя ордерлари бериш 36 тадан 74 тага, яъни 36 тага ёки 100 фоизга кўпайган.

Шу ўринда эслатиб ўтамизки, Ҳукумат қарори (10.09.2021 й.) билан жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тўғрисидаги низом тасдиқланган. Ушбу Низомга кўра, жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокамаси:
содир этилган жиноят ҳолати бўйича – жиноят содир этилган ҳудуддаги маҳаллада жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб 3 кун ичида;
жиноят содир этган шахс бўйича – унинг яшаш жойидаги маҳаллада суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми ички ишлар органларига келиб тушган кундан бошлаб 3 кун ичида ўтказилади.
Муҳокама қилинадиган оғир ва ўта оғир жиноятлар – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасидаги;
унча оғир бўлмаган ва ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар – туман (шаҳар) даражасидаги ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилинади.
Муҳокама жараёнида суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган шахс ҳамда унинг ота-онаси ёки бошқа яқин қариндошларининг иштироки таъминланади.

МАВЗУГА ОИД

БЕНЗИН ЎҒРИСИ ФОШ ЭТИЛДИ

admin

ИККОВЛОНТИЛЛА ВА КУМУШНИ УЗОҚҚА ОЛИБ КЕТОЛМАДИ

admin

НОҚОНУНИЙ МАҲСУЛОТЛАР КИРИБ КЕЛИШИНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ

admin

ХОТИН-ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА ЖИНОЯТ СОНИ ОРТДИ. БУНГА САБАБ НИМА?

admin