Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-891-сон Қонунининг 4- ва 7-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 264-моддасининг учинчи қисми 2024 йилнинг 1 апрел санасидан бошлаб ўз кучини йўқотганлиги сабабли, «Олмалиқ иссиқлик манбаи» МЧЖ томонидан иссиқ сув ва иситиш тизими учун қуйидаги тариф қўлланилади:
Аҳоли учун тариф
- Иситиш тизими, 1м2 иситиш майдони учун 1 кунга қўшилган қиймат солиғисиз 115.32 сўм, ҚҚС билан 129.16 сўм;
- Иссиқ сувдан меъёрий фойдаланиш (ҳисоблагич билан) 1м3 учун қўшилган қиймат солиғисиз 4 530,00 сўм, ҚҚС билан 5 073.60 сўм;
- Иссиқ сув 1 киши учун (ҳисоблагич йўқ бўлганда) қўшилган қиймат солиғисиз 25 699,50 сўм (Вазирлар Маҳкамасининг 300-сонли қарорига асосан 19 188.96*1.5 коэффициент) ҚҚС билан 28 783.44 сўм.
«Олмалиқ иссиқлик манбаи» МЧЖ.