Image default
Саломатлик

СИЛ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Сил – инфекцион, яъни, юқумли касалликдир. Сил ҳамма аъзоларни (суяклар, бўғимлар, мия қобиқлари, буйрак, жинсий аъзолар, тери, кўз ва ҳ.) шикастлаши мумкин, лекин, кўпроқ ўпка шикастланади. Айнан ўпка сили билан касалланган бемор атрофга сил таёқчаларини тарқатади ва одамларга ушбу касаллик юқишига сабаб бўлади.
Сил микробактериялари ҳаво-томчи ва элементар йўл билан юқади. Булар орасида энг хавфлиси ҳаво-томчи йўли ҳисобланади. Сил билан касалланган бемор йўталганида, ҳавога Кох таёқчалари бўлган майда томчилар ажралади ва улар яқин атрофдаги инсонларнинг нафас йўлларига киради. Соғлом инсон беморга қанчалик яқин бўлса, микроблар унинг танасига шунчалик кўп киради. Тор, ҳавоси янгиланмайдиган хонада жуда юқори даражага етади.
Микробактериялар атроф-муҳитда узоқ вақт давомида сақланишини ҳисобга олсак, силни ҳар қандай жойда, зарарланган ҳаводан нафас олиш орқали юқтириб олиш мумкин.
Ўпка силига учраган беморнинг қариндошлари ва яқинларида силни юқтириб олиш хавфи юқори бўлади. Бундай оилаларда касаллик юқтириб олишнинг асосий хавфи ёш болалар ва тана ҳимоя кучлари заифлашган инсонларга тўғри келади.

  • Йўталаётганда тескари қараши ва оғзини рўмолча ёки қўли билан тўсиш керак;
  • Қоғоз рўмолчаларни ишлатиб бўлган заҳоти ёқиб юбориш керак;
  • Алоҳида идишлардан фойдаланиши ва бошқаларга унинг идишларидан фойдаланишига рухсат бермаслик керак;
  • Ёстиқлар, ёпинчиқлар, жундан тўқилган кийим – кечаклар ва шу каби нарсаларни қуёш нурлари остида шамоллатиш керак;
  • Кох таёқчалари 60о таъсирида 20 дақиқа ва 70о таъсирида 5 дақиқа давомида қиздирилганда ҳалок бўлади.
    Бугунги кунда силни даволашнинг замонавий усуллари топилган ва тўлиқ даволанади.

С.Хатамова, фтизиатр.

МАВЗУГА ОИД

МУЗҚАЙМОҚ ҲАР ДОИМ ҲАМ ҚАЙМОҚМАС

admin

КУЙДИРГИ НИМАСИ БИЛАН ХАВФЛИ?

admin

ЎТ ТОШ КАСАЛЛИГИ НИМА?

admin

ҚАНДЛИ ДИАБЕТ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ ДАВО БОРМИ?

admin