Жорий йилнинг 3 апрель куни шаҳар Касб-ҳунар мактаби биносида шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда шаҳар ИИБ пробация гуруҳи ҳамкорлигида бўш иш ўринлари бўйича навбатдаги меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.
Меҳнат ярмаркасида 14 нафар пробация гуруҳи ҳисобида турувчи маҳкумлар ҳамда 7 нафар корхона ташкилот вакиллари иштирок этди. Ярмаркада иштирок этган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган маҳкумларнинг 5 нафарига ишга йўлланма берилиб, 4 нафар маҳкум шу жойнинг ўзида ишга қабул қилинди.