Image default
Янгиликлар

ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАНЛАР УЧУН ИМКОНИЯТ

Шаҳримизнинг 1-сектор, «Мустақиллик» МФЙ «Маънавият» кўчасида 4 йилдан буён шаҳар Ногиронлар жамиятига қарашли имконияти чекланганларнинг бандлигини таъминлашга мўлжалланган «Сайид Меҳр қўллари» МЧЖ фаолият юритиб келмоқда.
Бугунги кунда корхонага Саримсоқов Сардор Ботирович раҳбарлик қилиб, 3 нафар имконияти чекланган ходимлар кунига 300-400 та кўрпа-ёстиқ тикиб тайёрлаб сотувга чиқармоқда.

  • Ногиронлиги бўлиб, тикиш-бичиш ишларига яроқли бўлган ҳамшаҳарларимизни ишга қабул қилиш ниятидамиз. Тикишни билмаганларга ўзимиз тикиш ишларидан сабоқ берамиз, — дейди корхона раҳбари Сардор Саримсоқов.
    Каловини топсанг қор ҳам ёғади, дейишади доно халқимиз. Ногиронлиги бўлсада, боқимандалик кайфиятидан йироқ бўлган ушбу корхона ходимлари орамиздаги айрим имкониятлардан унумли фойдалана олмаётган боқиманда инсонларга ибратдир.

МАВЗУГА ОИД

Ички кўчалар асфальтланди

admin

ҲАР БИР КЎЧАТДА ЯШАР ЯШИЛ МАКОН

admin

БОЛАЛАРНИ БОҒЧАГА ЖОЙЛАШТИРИШ  ЯНАДА СОДДАЛАШДИ

admin

АЙРИМ МАҲАЛЛА ҲУДУДЛАРИ ЧЕГАРАСИ ЎЗГАРДИ

admin