Image default
Жамият

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ: ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРА ОЛАЯПТИМИ?

“Маҳаллани жойларда муаммоларни чинакам ҳал қиладиган институтга айлантиришимиз зарур. Яна тажриба орттирамиз, яна ўзгартирамиз. Ҳаёт бизни шунга мажбур қиляпти. Ҳозирги таҳликаларга ечим топамиз десак, бизнинг ягона йўлимиз маҳалла, маҳалла, маҳалла ва яна бир марта маҳалла. Маҳалла тизими обрўйини қанча кўтарсак, одамлар ишонади, одамлар биздан рози бўлади”

Давлат раҳбарининг видеоселектордаги нутқидан олинган ушбу иқтибосни ўқиб “Маҳалла еттилиги” сари қадам ташлаётган маҳалла фуқаролар йиғинларининг фаолияти, айниқса, бунда ҳоким ёрдамчиларининг иштироки қандай бўлаётганлигига қизиқдик ва буни “Шош илоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Курбанбаев Мансурбек Бахтиёрович мисолида ёритиш учун ҳамсуҳбат бўлдик.
Бугун биргина маҳалланинг ўзида 70 дан ортиқ масалалар, жумладан, моддий ёрдам ва кредитларни ҳал этиш бўйича ташкилий ва молиявий имкониятлар берилаётган бир пайтда ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти асосий жабҳа сифатида намоён бўлади, албатта.

–  “Маҳаллалар – давлатимизнинг энг катта замини” эканига урғу берилар экан, эндиликда “Маҳалла еттилиги” тизимининг иш бошлаши диққатга моликдир.
“Еттилик” таркибидаги ҳоким ёрдамчиларига аҳолини тадбиркорликка ўргатиш, ишсизларни иш билан таъминлаш ва шу орқали камбағалликни қисқартириш вазифаси юклатилган. Бу, албатта, ҳоким ёрдамчиларининг одамлар ҳаётини яхшилашдаги ўрни қанчалик муҳим ва масъулиятли эканини англатади.
Ўз вақтида кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида мамлакат бўйича биргина ўтган йилнинг 9 ойи давомида 1,9 миллион ишсиз фуқаро доимий ва мавсумий иш билан таъминланди, 1,3 миллионига ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашилди, 80 минг киши якка тартибдаги тадбиркор (ёлланма ишчилар билан бирга) сифатида фаолиятини йўлга қўйди, 95 минг фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига ва 48 минг нафари ҳунармандчиликка (шогирдлар ҳисобига) жалб этилди, 238 минг нафарига ижара асосида ер ажратилди.

  • Доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда бандлигини таъминлаш чораларини кўриш (ҳар ойда камида 10 нафар ишсизнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш ҳамда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида кредит ва субсидиялар ажратилишида кўмаклашиш) ҳар чоракда бир маротаба кредит ёки субсидия ажратилган фуқароларнинг уйига бориб, тадбиркорлик ва даромад топишга қаратилган фаолиятини юриб кетишига кўмаклашишда қандай амалий ишлар олиб борилмоқда?
  • Бугунги кунга келиб маҳалламиздаги ишсизлар сони 16 нафарни ташкил этмоқда. 2024 йилда яратиладиган иш ўринлари сони 35 та, яъни, оилавий тадбиркорликка кредит бериш орқали 15 та, субсидия бериш орқали 10 та, лойиҳалар орқали 10 тани ташкил этиш кутилмоқда. 19 та банддан иборат ишлаб чиқилган дастур орқали аҳоли бандлигини таъминлаш йўналишларига мувофиқ 25 нафарига имтиёзли кредит ажратилиши, 15 нафари касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиши, 12 нафарига ўз-ўзини банд қилиш учун субсидия ажратилиши, 5 нафар аёлларни тикувчиликка жалб этиш, 50 нафари бўш иш ўринлари асосида доимий ишга жойлашиши, 5 нафари тил ўргатиш орқали хорижга ишга юборилиши, 9 нафари Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш маркази очиш орқали касбга ўқитилиши режаланганлигини алоҳида таъкидламоқчиман. Жорий йил март ойининг ўзини сарҳисоб қиладиган бўлсак, маҳалладаги ишсизлар сонини камайтириш, уларни қатъий даромад манбаи билан таъминлаш мақсадида 4 нафар фуқаро иш билан таъминланди, 3 нафар фуқарога имтиёзли кредит асосида асбоб-ускуналар харид қилинди, 1 нафар фуқарога эса субсидия асосида тикув машинаси харид қилинишига тавсия берилди. Сўзимнинг исботи сифатида яқинда ишсиз фуқаро Орзигул Баратовага имтиёзли кредит асосида тикув машинаси олиб берилиб, ўзини ўзи банд қилишига эришилди ва ишсизлар рўйхатидан чиқарилди.
  • Келинг энди, суҳбат ўзанини бироз ўзгартирсак. Биламизки, минтақамиз салоҳиятли ишчи кучига эга. Шу маънода миграция масалалари ўз долзарблигини йўқотмайди. Саволим шундайки, маҳалла ҳудудида рўйхатдан ўтган ва ҳозирда бошқа чет давлатларда меҳнат қилаётган мигрантлар билан қандай муносабат ўрнатилган?
  • Бу борада ҳам амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳудуддаги 12 нафар мигрант ватандошларимиз билан узвий мулоқот ва муносабатлар ўрнатилган, уларнинг ишлаш ва яшаш шароитлари билан билвосита танишиб бориш имкониятларимиз етарли.

Суҳбат учун миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз!

Суҳбатдош Дилафрўз Эгамбердиева.

МАВЗУГА ОИД

ИИБ ходимлари касб байрами кенг нишонланди

admin

МАҚСАДИМИЗ — МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШ

admin

ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИ 2023 ЙИЛ 2-МАВСУМИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

admin

“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ҒОЛИБЛАРИ УЧУН МАБЛАҒ ҚАЧОН АЖРАТИЛАДИ?

admin