Image default
Биласизми?

Пенсия пулиойнинг қайси санасида фуқароларга етказиб берилади?

Янги ой кирди, пенсиям пластик картамга қачон тушади ёки нақд шаклда қачон оламан каби фуқароларда саволлар туғилиши табиий. Пенсия жамғармаси фуқароларнинг шу каби саволларига жавоб беради.
Хўш, пенсия маблағлари ўзи фуқароларга ойнинг қайси санасида етказилади?
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар тўлов ойининг 2-кунига қадар тўлов топшириқнома (ведомост)лар шакллантиради ва ведомостлар ойнинг 4-кунига қадар пенсияни фуқароларга етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли Қарори билан, пенсия тўловлари учун талаб этиладиган маблағларни Пенсия жамғармаси ҳар ойнинг 5-санасига қадар пенсия олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларига (пластик карталарга) молиялаштирилиши белгиланган.
Халқ банки томонидан нақд шаклда пенсия олувчиларнинг маблағлари тасдиқланган графиклар асосида сайёр кассалар томонидан ҳар ойнинг 4-27 саналарида маҳалла фуқаролар йиғини(МФЙ)га борган ҳолда тўлаб берилишини маълум қиламиз.
Апрель ойи учун пенсия қачон тўланади?
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Пенсия жамғармаси томонидан банк пластик картада пенсия олувчи фуқароларга пенсия маблағлари 3 апрелгача, нақд пул шаклида олувчи фуқароларга эса 27 апрель санасига қадар тўлаб берилиши режалаштирилган.

МАВЗУГА ОИД

РАМАЗОНДА ЭНГ КЎП СЎРАЛАДИГАН САВОЛЛАР ВА УЛАРГА ЖАВОБЛАР:

admin

2023 йил 1 майдан

admin

1 августданнималар ўзгаради?

admin

ҲУЖЖАТИНГИЗЙЎҚОЛИБ ҚОЛДИМИ?

admin