Image default
Суд амалиётидан

ҚИММАТБАҲО РУДАТОШЛАРИНИ ЎҒИРЛАШАРЗОНГА ТУШМАДИ

Осон пул топиш илинжида ҳеч қандай қинғирликдан тап тортмай, давлат мулкини талон-тарож қилиш ҳолатлари афсуски, орамиздаги айрим инсонлдар томонидан ҳалиям учраб турибди. Қуйидаги қаҳрамонларимиз ҳам шулар жумласидандир.

ОКМК АЖ Ангрен кон бошқармаси Руда сақлаш майдонида назоратчи бўлиб ишлаб келаётган Шерзод Сапаров (исм-шарифлар ўзгартирилган) ОКМК АЖ Автомобиль транспорт бошқармасида ҳайдовчи бўлиб ишловчи Сулаймон Сайидахметов билан тил бириктириб, 2023 йил сентябрь ойида ОКМК АЖ Ангрен кон бошқармаси Руда тўкиш майдонидан таркибида қимматбаҳо металл бўлган руда тошларини Дилҳаёт Мизрайимов бошқарувидаги автоюклагич машинаси ёрдамида Сулаймон Сайдахметов бошқарувидаги MAN русумли юк автомашинасига юклаб, кон бошқармасидан олиб чиқиб, қимматбаҳо руда тошларини Оҳангарон туманидаги дала майдонига тўкиб устини тупроқ билан тортиб яшириб қўйишди. Аммо ҳаммаси улар ўйлаганидек силлиқ кечмади. Кўза кундамас, кунида синади деганларидек, уларнинг бу қилмишлари ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ходимлари томонидан кўп ўтмай фош этилди.
Яъни, ушбу танлон-тарожлик Тошкент вилояти ИИББ Олмалиқ кон металлургия комбинатидаги ИИБ ТҚХ ҳамда шаҳар ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда “Олмалиқ КМК” АЖ объектларида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида шу заҳоти аниқланиб, фош этилди. С.Сайдахметов ва Ш.Сапаровлар томонидан яширин равишда талон-торож қилиниб, Оҳангарон туманига яшириб қўйилган таркибида 43.3 грамм олтин ҳамда 255 грамм кумуш қимматбаҳо метали бўлган умумий нархи 35.051.334 сўмлик, умумий оғирлиги 4 тонна 960 килограмм миқдоридаги руда тошлари холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида олинган.
Суд судланувчиларнинг, гувоҳларнинг ҳамда тергов ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагича ҳукм чиқарди.
Унга кўра, Ш.Сапаров Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “б,в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ойлик иш ҳақининг 25 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
С.Сайдахметов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “б,в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қўлланилди.

Маъмуржон Туйчиев,
жиноят ишлари бўйича шаҳар суди раиси.

МАВЗУГА ОИД

“ТИЛЛАЧИ”НИТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛГАНУЧОВЛОН ҚАМОҚҚА РАВОНА БЎЛДИ

admin

АВВАЛ БИЛИШ, КЕЙИН “ШИЛИШ” ОПЕРАЦИЯСИ

admin

ДАЪВО АРИЗАНИ ИШ ЮРИТИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ РАД ЭТИШ ВА ҚАЙТАРИШ АСОСЛАРИ

admin

МАСТЛИКДАГИ БОШҚАРУВ БИР ОДАМНИНГ УВОЛИ

admin