Image default
Жахон янгиликлари

Озарбайжондан муносабат: Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар сўнгги йилларда мисли кўрилмаган юксак даражага эришганидан далолат беради

БОКУ, 7 апрель. /»Дунё» АА/. «Жанубий Кавказ» сиёсатшунослар клуби (Озарбайжон) раҳбари Ильгар Велизаде «Дунё» АА учун интервьюсида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 5 апрель куни Хивага буюрган ташрифи якунлари ҳақидаги фикрларини билдирди:

— Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар сўнгги йилларда мисли кўрилмаган юксак даражага эришганидан далолат беради. 2021 йил декабрь ойида Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга давлат ташрифи чоғида расмий Тошкент ва Остона ўртасида иттифоқчилик алоқалари ўрнатилди.

Икки давлат ўртасидаги иттифоқчилик Марказий Осиёдаги сиёсий ва иқтисодий жараёнларнинг ривожланиш векторини кўп жиҳатдан белгилаб беради ва бир қатор нуфузли минтақавий ташкилотларнинг кун тартибини шакллантиришга таъсир қилади, дейиш мумкин.

Айтиш жоизки, Қозоғистон Президентининг ташрифи одатдагидек Тошкентдан эмас, балки қадимий Хивада бўлиб ўтгани мамлакатларнинг ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш истагидан далолат беради. 2024 йилда Самарқандда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги IV Ҳудудлараро ҳамкорлик форумини ўтказиш режалаштирилганини алоҳида таъкидлаш керак, Унда транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм соҳаларида аниқ лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.

Бугунги кунда минтақа мамлакатлари иқлимнинг тез ўзгариши сабабли мураккаб муаммоларга дуч келмоқда. Расмий Тошкент ва Остона минтақадаги бошқа мамлакатларга қараганда кўпроқ ичимлик суви танқислигини бошдан ўтказмоқда. Шунингдек, Орол денгизи атрофидаги экологик офат оқибатларига дуч келмоқда. Шу боис бугунги кунда минтақада амалга оширилаётган ҳар қандай лойиҳа жамият томонидан илгари сурилаётган талаблар билан ҳамоҳанглигини таъминлаш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади.

Икки мамлакат жамиятларининг уйғун ривожланиши Ўзбекистон ва Қозоғистонда амалга оширилаётган сиёсатнинг асосини ташкил этади, шу боис икки томонлама ҳамкорлик ҳам ана шу муҳим мақсадларга хизмат қилади.

МАВЗУГА ОИД

Жаҳон хабарлари

admin

Польшадан муносабат: Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга бўлиб ўтган ташрифи якунлари икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга кучли суръат бағишлайди

admin

Швейцариядан муносабат: Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик ришталари янада мустаҳкамланмоқда

admin

Латвияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба-ёшлар мамлакатимиз маданияти ва урф-одатларини хорижда тарғиб қилишга тайёр

admin