Image default
Жахон янгиликлари

Ўзбекистон элчихонасида Япония расмий ва ишбилармон доира вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

ТОКИО, 7 апрель. /»Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонасида савдо-иқтисодий, сиёсий, таълим ва туризм соҳаларидаги ўзбек-япон ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Япония вакиллари билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда Япония Бош вазирининг махсус маслаҳатчиси Исао Иижима, Япония бизнес федерацияси (Кейданрен) раиси ўринбосари – бош котиби Масаказу Кубота, «Taisho Pharmaceutical Co., Ltd.» компанияси маслаҳатчиси Сакуоки Хигаши иштирок этди.

Исао Иижима учрашув аввалидаги нутқида Япония ва Ўзбекистонни қадимий тарих, жумладан Буюк ипак йўли давридаги ўзаро алоқалар боғлаб туришини таъкидлади. «Ўхшаш маданият, қадриятлар икки халқни бир-бирига яқинлашиши ва дўстлашишига хизмат қилмоқда. Шунингдек, Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Ўзбекистонга юборилган япон асирларига маҳаллий аҳоли томонидан кўрсатилган юксак эҳтиром ва ҳозирги кунга қадар япон асирлари дафн этилган масканга қаратилаётган алоҳида эътиборни Япония ҳукумати юксак қадрлайди», деди у.

Бош вазир махсус маслаҳатчиси, шунингдек, жорий йилнинг 6-8 март кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегациянинг Японияга бўлиб ўтган ташрифи жуда самарали бўлганини қайд этди.

Япония бизнес федерацияси раиси ўринбосари Масаказу Кубота ўз навбатида, сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар натижасида япон ишбилармон доира вакилларининг Ўзбекистонга бўлган қизиқишининг ортишига сабаб бўлаётганини билдирди. Унинг айтишича, Кейданрен котибиятига Ўзбекистонда бизнес юритиш бўйича мурожаатлар сони кескин кўпайган.

Хусусан, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегациянинг Токио шаҳрига ташрифи давомида Кейданрен ташкилоти кўмагида етакчи япон компаниялари раҳбарлари билан ўтказилган давра суҳбати натижалари ушбу қизиқишни яна бир карра тасдиқлади.

МАВЗУГА ОИД

Польшадан муносабат: Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга бўлиб ўтган ташрифи якунлари икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга кучли суръат бағишлайди

admin

Швейцариядан муносабат: Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик ришталари янада мустаҳкамланмоқда

admin

Озарбайжондан муносабат: Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар сўнгги йилларда мисли кўрилмаган юксак даражага эришганидан далолат беради

admin

Латвияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба-ёшлар мамлакатимиз маданияти ва урф-одатларини хорижда тарғиб қилишга тайёр

admin