Image default
Статистик қайдлар

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИНГ МАМЛАКАТ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ШАКЛЛАНИШИДАГИ АҲАМИЯТИ

Дунёдаги ҳар бир мамлакат ўзининг аҳолиси ва унинг яшаш ҳолати бўйича ишончли маълумотга эга бўлиш мақсадида мунтазам равишда аҳолини рўйхатга олади. Кўпчилик мамлакатларда бу жараён ҳар беш ёки ўн йилда амалга оширилади.

Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2023-йилда Ўзбекистон Республикасида доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 74,7 ёшни ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2022-йилда 73,8 ёшни ташкил этган.
2024-йилнинг 1-январь ҳолатига ўртача умр кўриш давомийлиги:
Аёллар учун – 76,9 ёш
Эркаклар учун – 72,5 ёш

Аҳолини рўйхатга олиш
бизга нима беради?
Аввало аҳолининг аниқ сони, ёши, жинси, фуқаролиги, миллий таркиби, оилавий аҳволи, маълумоти, касби, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурслари, бандлиги ва ишсизлиги, даромад манбалари бўйича батафсил маълумот тўпланади.
Мазкур кўрсаткичлар орқали аҳоли жон бошига тўғри келадиган акроиқтисодий кўрсаткичлар ҳисобланади. Ўз навбатида ушбу маълумотларга асосан аҳоли миграцияси тўғрисидаги аниқ маълумотлар шакллантирилади.
Аҳолини рўйхатдан ўтказиш натижасида Республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аёллар ҳамда болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқиш имконияти яратилади.
Чунки, аҳоли пунктлари инфратузилмасини яхшилаш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва самарали жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурларни ишлаб чиқишда бу маълумотлар ниҳоятда қўл келади.
Бундан ташқари аҳолини рўйхатдан ўтказиш жараёнида тўпланган маълумотлар орқали миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш кўрсаткичларини шакллантириш, халқаро ташкилотлар ва фойдаланувчилар таҳлиллари учун кенг қамровли ахборотлар манбаи яратилади.

Шуҳрат Исахўжаев,
шаҳар Статистика бўлими бошлиғи.

МАВЗУГА ОИД

СТАТИСТИКА

admin

Cтатистик қайдлар

admin

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИНГ БОСҚИЧЛАРИ

admin

Статистик қайдлар

admin