Ҳомиладорликнинг 14 та хавфли белгилари тўғрисида
шифокорга дарҳол мурожаат қилиш учун зарур бўлган хавотирли белгилар:
1.Тўсатдан пайдо бўлган бош оғриши.
- Ҳомила қимирлашининг ўзгариши.
- Қиндан қон кетиши.
- Юз мускулларининг тортиши.
- Баданда, айниқса, юз ва бел соҳасида тўсатдан пайдо бўлган шишлар.
- Кўришнинг ўзгариши.
- Қориннинг юқори ва чап қисмида оғриқлар.
- Ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасидан кейин кўнгил айниш, қайт қилиш.
- Сийдикнинг камайиши (суткада 400 мл.дан кам бўлиши)
- Ҳарорат кўтарилиши.
- Қорининг пастки соҳасида қаттиқ оғриқлар.
- Бачадон чандиғи бор аёларда қориннинг пастки қисмида симиллаб турувчи оғриқлар пайдо бўлиши.
- Бачадоннинг доим тонусда бўлиши.
- Терининг сарғайиши.
Ҳомиладор аёл мана шу хавфли белгиларни ўзида сезса дарҳол гинеколог шифокорга, патронаж дояга ҳамда оилавий шифокорига мурожаат қилиши керак. Ҳомиладор аёл соғлом бўлса, бола ҳам соғлом туғилади. Шунинг учун ҳомиладор аёл тўғри овқатланиши, соғлом турмуш тарзига риоя қилиши, тоза ҳавода сайр қилиши, шахсий гигиенага риоя қилиши муҳим аҳамиятга эга. Ҳомиладорлик даврида бундай белгиларнинг олдини олиш учун гинеколог шифокор назоратида бўлиши, ҳар ой шифокор кўригидан ўтиши лозим.
Шоира Давлатова,
3-сонли оилавий поликлиника патронаж дояси.