Image default
Ёднома

ФАЙЗИНИСО ОПАНИ ЁД ЭТИБ…

Ноила опа менга телефон қилиб, ҳол-аҳвол сўраганидан сўнг «келинг, бизникига» дедилар. Дугонамнинг уйида Ўлмасой опа ҳам бор экан, олдиларида шеърлар ёзилган дафтар турибди. Очиб ўқисам Файзинисо Бусинованинг шеърлар дафтари экан. Дафтардаги «Онамга», «Дўстимга», «Қизимга», «Ўғлимга», «Набирамга», «Она Ватаним», «Тонг» номли шеърларини ўқидим.
Биз дугонамиз Файзинисонинг меҳрибонлигини, ҳар йили баҳор, ёзда қўни-қўшниларга пақирларда малина, ўрик, узум тарқатганларини эсладик. Саломат опа Файзинисо опанинг қайнота-қайнонасининг севимли келини бўлганлигини айтдилар. Мен эса «Олмалиқсой» маҳалласига ишга борганимда бу оилани энг ибратли оила эканлиги, опанинг 30 йил устозлик қилганларини, етти қиз, бир ўғилнинг онаси, қўни-қўшниларнинг севимли бувиси бўлганлигини эсладим. Файзинисо опа ҳокисор, ғамхўр, ҳаммага қўлидан келганча ёрдам берадиган аёл эди.
Инсонлар бор, тириклигидек эзгу амаллари билан ўзидан яхши хотиралар қолдиради. Файзинисо опадан ҳам яхши фарзандлар, у яратган боғ, гулзор қолди. Файзинисо опа ҳамон дўстлари, фарзандлари, маҳалласи юрагида яшаяпти. Шу кунларда биз дугоналар Файзинисо опанинг фазилатларини яна бир бор ёдга олиб, руҳи покига дуои фотиҳа қилдик.

Ҳолқиз Бойбўтаева,
16-мактаб ўқитувчиси.

МАВЗУГА ОИД

УРУШ. НОМИНГ ЎЧСИН СЕНИНГ!

admin

MAQTASHGA ARZIGULIK BARCHA TA’RIFLARGA MUNOSIB EDI

admin

СИЗ ДОИМ ҚАЛБИМИЗДАСИЗ!

admin