Ноқонуний йўллар орқали қўлга киритилган мулк инсонга вафо қилмайди. Тўғрилик билан ҳалол пешона тер билан топилган ноннинг мазаси бошқача бўлади. Кимлардир манзилига қийинчиликлар билан етиб келса, кимлардир эса осон йўлни танлашни ўзига маъқул деб кўради.
Товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши курашувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор-тадбир натижасида, 2023 йилнинг 8 август куни Улуғбек Халиқов (исм-шарифлар ўзгартирилган)нинг қилмишлари фош этилди. Улуғбек Халиқов давлат чегараси орқали қонунга хилоф равишда олиб ўтилган қиймати 160 млн 400 минг сўм бўлган жами 14 дона картон қутиларда “Орис Change” номли тамаки маҳсулотлари Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбир давомида давлат рақами 80Н535QA бўлган оқ рангли “Хундай портер” автомашинасининг юкхонасида яширин ҳолда олиб ўтаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда тўхтатиб қолинган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда тегишли тартибда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.