OLMALIQ HAYOTI
Image default
Янгиликлар

«ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ» танловининг вилоят босқичида Олмалиқ ўқувчилари ғолиб!

Олмалиқ шаҳар 19-сонли умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Президент соврини учун ўтказилаётган «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловининг иккинчи — вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловда туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 22та мактаб терма жамоалари куч синашишди.

Қизғин ва муросасиз кечган танловда ғолиблар аниқланди.

Демак,
3-ўринни Юқори Чирчиқ туманидаги 34-сонли умумтаълим мактаби;

2-ўринни Зангиота туманидаги 22-сонли умумтаълим мактаби;

1-ўринни Олмалиқ шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактаби жамоаси эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳудудий босқичда ғолиб бўлган жамоалар:

1-ўрин учун – 250 миллион сўм;
2-ўрин учун – 200 миллион сўм;
3-ўрин учун – 150 миллион сўм миқдорида пул мукофотини қўлга киритади.

Ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда ваучерлар топширилди.

МАВЗУГА ОИД

«АММОФОС-МАКСАМ» АЖда ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРГА ТАЙЁРГАРЛИК КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

admin

“Harvard kids” МТТ: фарзандларингизни ишончли қўлларга топширинг!

admin

ЧЕМПИОН БИЛАН УЧРАШУВ

admin

МАҚСАД — ИНСОН ҚАДРИ УЧУН ФАОЛИЯТ ЮРИТИШ

admin