Президентимизнинг “9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида шаҳримизда истиқомат қилаётган 17 нафар иккинчи жаҳон уруши меҳнат фронти фахрийлари сектор раҳбарлари ва мутасаддилар томонидан йўқланди.
Шаҳар ҳокимлиги, прокуратура, ИИБ, Миллий гвардия ҳамда шаҳар ММТБ ва ММРМ шаҳар бўлинмаси вакиллари ҳамкорлигида йўқланган фахрийларга эсдалик совғалари улашилиб, ўқувчилар томонидан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Тадбирларда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага ўзбек халқининг қўшган ҳиссаси буюк эканлиги таъкидланиб, бугунги тинч-осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш лозимлиги қайд этиб ўтилди. Тадбир давомида ўқувчилар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, Ватанни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ижро этилиб, шеърлар ўқилди.