Технологик лойиҳалаштириш бўйича белгиланган меъёрларга мувофиқ, ишлаб чиқариш корхоналаридаги хоналар ёнғин-портлаш ҳамда ёнғинга хавфли хоналар тоифасига кўра — «А», «Б», «В», «Г», «Д» каби беш тоифага бўлинади.
Улардан «А» ҳамда «Б» тоифалари ёнғин портлашга,
«В» тоифа эса ёнғинга хавфлидир.
«А» тоифадаги хоналарда чақнаш ҳарорати 28 градусдан ортиқ бўлмаган ёнувчан газлар, енгил алангаланувчи суюқликлар аралашмаларининг алангаланиши оқибатида хонадаги ортиқча босим 5 кПа дан ошганда портлаш хавфи бўлган буғ-газ ҳаво аралашмаларини ҳосил қилиши мумкин бўлган моддалар сақланади. Унда материаллар сув, ҳаво кислород ёки бир-бирлари билан ўзаро таъсирда шундай миқдордаги портлаш ҳамда ёниш хоссасига эга бўлган буғ ҳаво аралашмасини ҳосил қилиш мумкин. Бунда уларнинг алангаланиши натижасида хонада портлашнинг ҳисоби ортиқча босими 5кПа дан ошади.
«Б» тоифали (ёнғин-портлашга хавфли) хоналарда чақнаш ҳарорати 28 градусдан ортиқ бўлган ёнувчи чанг ёки толалар енгил алангаланувчан ва ёнувчан суюқликлар шундай миқдорда бўладики, натижада улар хоналарда портлаш хавфи бўлган чанг-ҳаволи ёки буғ-ҳаволи аралашмаларини ҳосил қилиш мумкин. Бунда уларнинг алангаланиши натижасида портлашнинг ҳисоби ортиқча босими 5кПа дан ошади.
«В» тоифали (ёнғинга хавфли) хоналарда ёнувчан модда ва материаллар (шунингдек чанг ва толалар), сув, ҳаво кислород ва уларнинг бир-бирлари билан ўзаро таъсирида фақат ёнувчан «А» ёки «Б» тоифага кирмайдиган хоналардир.
«Г» тоифадаги хоналар иссиқ, қизиган ҳолатдаги ёнмайдиган модда ҳамда материалларнинг ишлов жараёни нурли иссиқлик, учқун ва аланга ажралиши билан кузатилади. Ёнувчан газ, суюқлик ҳамда қаттиқ моддалар ёндирилади ёки ёқилғи сифатида фойдаланилади.
«Д» тоифадаги хоналарда совуган ҳолдаги ёнмайдиган модда ҳамда материаллар сақланади.
Миқдори 60 кг.дан ошиқ бўлмаган бирликда мойлаш тизимидаги ёнувчан суюқликлар, совутиш ҳамда 0.2 МПа дан юқори бўлмаган босимда сув узатгич асбоб-ускуналар учун кабели электр симлари, иш жойларида алоҳида мебел предметлар сақланадиган хоналарни «Д» тоифали хона деб ҳисоблашга рухсат этилади.
Муаттар Ҳамидова,
ОЁХТТЭБ инспектори.