Image default
Янгиликлар

Бу йил «Битирув оқшомлари» ўтказиш тақиқланади

Турли ресторан ва кафелар, хонадонларда «Битирув оқшомлари»ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш тақиқланади, дея хабар берди Республика Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.

Унга кўра, умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари:

25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади;
мактаб ўқувчилари сонидан келиб чиққан ҳолда фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади;
маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил этилади;
фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчилари таклиф этилади;
йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилади;
мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига “Энг фаол ота”, “Жонкуяр она”, “Масъулиятли ота-она”, “Аълочи ўқувчи отаси”, “Билимли қиз онаси” номинациялари бўйича ташаккурномалар берилади.

МАВЗУГА ОИД

ЯНГИ МАҲАЛЛА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

admin

И.КАРИМОВ МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ СПОРТ ЗАЛИ ОЧИЛДИ

admin

Касаба уюшмаси фаолияти — менинг наздимда

admin

ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАНЛАР УЧУН ИМКОНИЯТ

admin