Image default
Статистик қайдлар

ОКМКДА 4 ОЙДА 177,7 МЛН ДОЛЛАРЛИК ЭКСПОРТ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспорти борасида 2024 йил январь-апрель ҳолати бўйича прогноз 105%га бажарилди. Ўтган 4 ой мобайнида 177 786 000 долларга маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.
Хусусан, 15 653 тонна мис маҳсулотлари, 9 372 тонна рух маҳсулотлари, 242 тонна молибден маҳсулотлари хорижлик истеъмочиларга етказиб берилган.
Рений(220%), кадмий(100,4%), мис купороси(145,8%), қўрғошин концентрати(113,3%) каби маҳсулотларнинг экспорти прогнози ошиғи билан бажарилиши таъминланган.
Таъкидлаш жоизки, комбинат маҳсулотлари 20 дан ортиқ давлатларга экспорт қилинмоқда. Йилдан-йил маҳсулотлар экспорт географияси кенгаймоқда. Жумладан, 2023 йилда мис катанкаси ва мис купороси экспортида янги бозорлар – Америка Қўшма Штатлари, Мексика ва Финляндия каби давлатлар ўзлаштирилди.
Маълумот учун, бугунги кунда мамлакатимизда хом ашёдан юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Юртимизда қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш жадал ривожланиши оқибатида ички бозорда мисга бўлган талаб кундан-кунга ошиб бормоқда. Шунингдек, комбинатда қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратилмоқда.

ОКМК Ахборот хизмати

МАВЗУГА ОИД

Статистик қайдлар

admin

ШАҲРИМИЗНИНГБОЗОР ХИЗМАТЛАРИ ҲАЖМИ ҚАНЧАГА ЕТДИ?

admin

СТАТИСТИК ҚАЙДЛАР:

admin

Рақамлар ва таҳлиллар

admin