Image default
Жамият

ОКМК ВА ХИТОЙ ҲАМКОРЛИГИДА ҚЎШМА КОРХОНА ҚУРИЛИШИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Ўзбекистон кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни арафасида комбинат томонидан қўшни Оҳангарон туманида янги завод қурилишига тамал тоши қўйилди.

“HG-AMMC” МЧЖ деб аталувчи ушбу қўшма корхонанинг қурилиш ишларини бошлаш маросими 15 май куни бўлиб ўтди. Олмалиқ кон-металлургия комбинатида машинасозлик тармоғини ривожлантириш ва технологик жиҳозлар импортини қисқартиришга катта эътибор қаратилган. Ушбу вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Хитой Халқ Республикасининг “Huigong (Hebei) Machinery Group Co., Ltd.” компанияси билан ҳамкорликда “HG-AMMC” МЧЖ қўшма корхонаси ташкил этилди.
Мазкур қўшма корхонанинг қурилиш ишларини бошлаш маросимида Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбарияти, “Huigong (Hebei) Machinery Group Co., Ltd.” компанияси президенти ва мутахассислари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Корхонада “Тоғ-кон машиналари учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш” лойиҳаси амалга оширилади.
Ушбу лойиҳанинг қиймати 23 млн доллар бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми 37,5 млн долларни ташкил этади.
Ҳамкор компания томонидан тоғ-кон машиналари учун 282 дан ортиқ эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарилади. Мазкур қўшма корхона “Eltech Industrial” технопарки ҳудудида мавжуд 1,9 гектар ер майдонида фаолият юритади.
Шунингдек, кон ускуналарининг фойдаланиш харажатларини камайтириш, қўшма корхонада яшил энергияни такомиллаштириш ва ривожлантириш мақсадида саноат ишлаб чиқаришига ҳисса қўшилади.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар биринчи навбатда маҳаллий бозордаги эҳтиёжларни қоплайди ва келажакда экспорт қилинади.
Эътиборлиси, қўшма корхонада 150 та янги иш ўринлари яратилиб, лойиҳа Ўзбекистон саноат соҳасида янги ютуқларга эришишга ва иқтисодиётнинг ўсишига салмоқли ҳисса қўшади.

          ОКМК Ахборот хизмати.

МАВЗУГА ОИД

1 МАЙ САНАСИДАН ЭЪТИБОРАНЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ТАБИИЙ ГАЗ УЧУНБИР ОЙЛИК ИСТЕЪМОЛНИНГБАЗАВИЙ МЕЪЁРЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ

admin

КУН ТАРТИБИДА: АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИНИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИШ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ

admin

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг VI ЧАҚИРИҚ 54-сессияси

admin

ШАҲРИМИЗДА ОЗИҚ-ОВҚАТ ЗАХИРАСИ ЕТАРЛИМИ?

admin