1 Тошкент вилоятида аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот 4,8 %га ўсди
2024 йилнинг январь — март ойлари якунларига кўра, Тошкент вилоятида аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 8 152,4 минг сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,8 %га ўсди.
2 Вилоятимизда уюшмаган савдо айланмасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси ҳажми
2024 йилнинг январь — март ойларида Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида жойлашган деҳқон бозорлари савдо айланмаси ҳажми 195,0 млрд. сўмни ташкил қилди. Бунда асосий йирик ҳажм янги узилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосига 86,9 млрд. сўм тўғри келди.
3 Корхона ва ташкилотлар тўғрисида умумий маълумотлар
2024 йил 1 апрель ҳолатига вилоятда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг сони (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари) 43,3 мингтага етди ва улардан кичик корхона ва микрофирмалар сони 37,7 мингтани ташкил этди. Янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони эса 1 618 тага етди.
4 Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар
2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра Тошкент вилоятида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 3 839 тани ташкил қилди. Шулардан деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва бу соҳаларда хизмат кўрсатиш сони 3 413 тага, балиқ овлаш ва аквакултуралар сони 402 тага, ўрмончилик ва ёғоч тайёрлаш 24 тага етди.
5 Олмалиқ шаҳрида овқатланиш корхоналарининг савдо айланмаси
2024 — йилнинг январь-март ойларида Олмалиқ шаҳрида овқатланиш корхоналарининг савдо айланмаси 59,5 млрд. сўмга етди. ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 109,4 %га бўлди. Бунда йирик корхоналар савдо айланмаси 30,4, млрд. сўмга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари савдо айланмаси 29,1 млрд. сўмга тўғри келди.
6 Олмалиқ шаҳрида ташқи савдо айланмаси ҳажми
2024 йил январь-март ойларида Олмалиқ шаҳрида ташқи савдо айланмаси ҳажми 205,2 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Шундан экспорт ҳажми 142,8 млн. АҚШ долларини ва импорт ҳажми 62,4 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.
7 Олмалиқ шаҳрида чакана савдо товар айланмаси ҳажми қанчага етди?
2024 йил январь-март ойларида Олмалиқ шаҳрида чакана савдо товар айланмаси ҳажми 569,4 млрд. сўмни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 108,1 %ни ташкил этди. Шу жумладан йирик корхоналар савдо айланмаси 74,7 млрд. сўмни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик савдо айланмаси ҳажми 494,7 млрд. сўмни ташкил этди.
8 Олмалиқ шаҳрида 535,7 млрд. сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган
2024 йилнинг январь — март ойларида Олмалиқ шаҳрида 121 та қурилиш ташкилотлари томонидан жами 535,7 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Шу жумладан, йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 413,7 млрд. сўмлик, кичик корхона ва микрофирмалар томонидан 92,1 млрд. сўмлик ҳамда норасмий сектор томонидан 29,9 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Шаҳар Статистика бўлими.