Image default
Суҳбат

ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ ЁҲУД ҚАХРАМОНГА ЧИЗГИЛАР

…Ҳаёт-худди гугурт қутисига ўхшайди, унга ўта жиддий қараш кулгулидир, эътиборсиздек қараш эса хавфлидир.

(Акутагава-япон ёзувчиси)…

Кўп бора ёзганимдек, суҳбатлашсанг ҳар бир одам бир КИТОБДИР асли… Ҳар бир КИТОБнинг сарлавҳаси-ю, маъно мазмуни турлича тус олади. Бу галги қаҳрамонимиз билан суҳбатимиз ноодатий ва қувноқроқ кўринишда бўлди. Ва бу инсон билан гаплашиб унинг ҳаёт фалсафаси юқорида келтирилган доно гапларга нақадар монанд эканлигини англадик…


Очеркимиз қаҳрамони — Равшан Тошқодиров Мис бойитиш фабрикаси Майдалаш ва бойитиш цехида смена устаси сифатида фаолият юритиб келмоқда. Бир неча йиллик иш фаолияти давомида Асрор Насриддинов, Ёрқин Усмонов, Шахобиддин Хусанов каби каби ўз ишининг моҳирлари бўлган шогирдларни тарбиялади. Дастлабки фаолиятини 2009 йилда тегирмон машинистлигидан бошлаган қаҳрамонимиз 35 ёшида дастлаб Навоий Кончилик институтининг талабасига айланди. Металлургия соҳасида таълимни давом эттириб, соҳани пухта эгаллашга ҳаракат қилди, ўқишдан чиқиб амалиёт қандай кечиши билан қизиқди.


  • Комбинатнинг “ЮРАГИ” бўлган металлургия соҳаси билан мана шунча йиллардан буён юрак қўримни бериб меҳнат қилиб келяпман. Саноат соҳаси бўйича мамлакатимиз қайсидир дунё рейтингларини забт этиб, одимласа, мамнун бўлиб қўяман: шу рақамлар, шу ютуқлар ортида мен ва мен каби комбинат ишчиларининг ҳам ҳиссаси борлигидан қувонаман, ғайратга тўламан.
    “…Болаликда фазогир бўлишни орзу қилардим, кейин билсам бунинг учун жуда ҳам кўп ўқиш керак экан, мен эса яхши ўқимасдим, шунинг учун президент бўлиб қўя қолдим” деган экан Американи бир неча йил бошқарган Жорж Буш.
    Бизнинг қаҳрамон — Равшан Тошқодиров болаликда фазогирликни орзу қилмаган-у, аммо катта бизнесмен бўлишни истагани рост.
    “Вазирдан тортиб қоровулгача, улар уйларига борганларида бир мақомга тушадилар. Бу — оталик мақомидир!” Дарвоқе, дунёдаги энг олий рутба — ота-оналик мақомидир. Шу маънода қаҳрамонимиз Равшан Тошқодиров турмуш ўртоғи — Раъно опа билан биргаликда ота-оналик мақомида уч нафар қиз-у бир ўғилни улғайтириб келишмоқда. Болалар тарбиясида Тошқодировлар оиласи бир ақидага амал қилади: “Болаларингда яхши тарбия кўришни истасанг, буни аввал ўзингда кўрсат”.
    Тўнғич фарзанд Фахриёр Транспорт институтнинг ҳисоб ва бухгалтерия соҳасида таҳсил олган бўлса, қизлари — Фарангиз ва Зуҳра ўз соҳасини яхши биладиган биолог бўлиб етишдилар. Кенжа қиз — Зумрад мактаб ўқувчиси. Оилавий тўкис ҳаёт ортида албатта, аёл кишининг меҳнати эътироф этилади. Қаҳрамонимизнинг турмуш ўртоғи -Раъно Тошқодирова Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника университетитида фалсафа фанлари доктори мақомида ёшларга таълим бериб келмоқда.

Биз бугун комбинатнинг меҳнат жабҳасида жавлон уриб фаолият юритиб келаётган қаҳрамонларимиздан бирининг ҳаёт фалсафаси, қарашлари, ўз ишига бўлган садоқат ва фидокорлиги ҳақида сўз юритдик, мушоҳада қилдик. Ва англаганимиз шу бўлдики, “Ҳаёт ҳам кўзгуга ўхшайди. Унга қандай қарасанг, у сенга шундай жавоб беради!” Бутун тийнатида қувноқ бир кайфият, оптимизм юқори бўлган қаҳрамонимиз Равшан Тошқодировнинг ҲАЁТ КИТОБИ бу фикрларимизни янада теранлаштирди, назаримизда.
2030 йилга бориб мис маҳсулотларига бўлган эҳтиёж камида 40 фоизга ортиши прогноз қилинмоқда. Ишонч билан айтиш мумкинки, Олмалиқ комбинати ишлаб чиқарадиган маҳсулотларга халқаро талаб узоқ йиллар давомида сақланиб қолади.
Пировард натижада комбинат ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар ҳажми 3 мартадан зиёд кўпайиб, унинг қиймати ҳозирги 2,5 миллиард доллардан қарийб 8 миллиард долларга етиши кутилмоқда.
Бу рақамлар ортида шаксиз инсон закоси, унинг фидойилик билан бажарилган меҳнати, заҳмати турибди. Ақлу тийнатини, бутун билим ва заковатини саноат соҳасининг юксалиши йўлида сафарбар қилаётган Равшан Тошқодиров каби давр қаҳрамонларининг самарали меҳнати ўлароқ гигант корхона — Олмалиқ кон-металлургия комбинат ишлаб чиқариш салоҳияти қадамма-қадам юксалиб бораверади…

Дилафрўз Эгамбердиева.

МАВЗУГА ОИД

ЙИРТҚИЧЛАР БИЛАН ТИЛЛАШАОЛГАН ОТАБЕК

admin

МОҲИР ҚЎЛЛАР ЭГАСИ …

admin

ТАДБИРКОР АКАНИНГ НОМДОР УКАЛАРИ

admin

ЁШ АССИСТЕНТНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРАЁТГАН МАҲСУЛОТИ ШАҲРИМИЗ УЧУН ҚАНЧАЛИК ФОЙДАЛИ?

admin