Image default
Спорт

ФУТБОЛ МАКТАБИДАН ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИ САРИ

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг футболни ривожлантиришга оид имзолаган бир қанча қарорларига мувофиқ Республикамиз ҳудудларида футбол академияларини ташкил этиш белгилаб қўйилган.

Шу муносабат билан Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан ҳам футболга катта эътибор қаратилмоқда. Айни дамда ОКМК ПФКда футбол мактабидан футбол академиясига босқичма-босқич ўтиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бунинг яққол намунаси сифатида сунъий қопламали ва табиий майдончалари ёш футболчиларга фойдаланиш мақсадида тантанали равишда топширилди.
Тадбирда ОКМК ПФК президенти Абдулла Хурсанов, ОКМК ПФК бош директори Баҳодир Мирзаев, ўзбек футболи афсонаси ва ОКМК футбол клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳамда футбол академиясига Украинадан олиб келинга мутахассис, яъни, болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш дастури раҳбари  Денис Хомутов, нуроний ва футбол фахрийлари иштирок этиб, бошланаётган хайрли ишга тамал тошини қўйишди.
Маълумот учун: Ушбу сунъий майдон ўлчамлари 52х32 метрни ташкил этади. Бу кичик аренада 6-10 ёшли болалар машғулотлар олиб боришади. ОКМК ПФК болалар-ўсмирлар футбол мактабида шу кунгача 500 нафардан зиёд ёш болалар шуғулланиб келишаётганди. 2024 йилнинг сентябрь ойига келиб бу кўрсатгич 1000 нафарга етказилиши режалаштирилган. Боиси шу кунларда 105х68 ўлчамли битта сунъий ва яна битта табиий чимли майдон фойдаланишга топширилади ва қўшимча тарбияланувчилар қабул қилиш имконияти юзага келади.
Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбариятининг хайрихоҳлиги натижасида, Олмалиқдаги «Баҳор» («Весна»)меҳмонхонаси академия тарбияланувчилари учун ажратилди. Яқин икки ой ичида «Баҳор» меҳмонхонаси қайта реконструксия қилиниб, қайта жиҳозланган ҳолда 120 нафар академия тарбияланувчилари учун шароитлар яратилади. Шунингдек, 6-12 ёшли болалар учун кичик ҳажмдаги қўшимча яна иккита машғулот майдонини  фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Қолаверса, мамлакатимизда ҳар йили анъанавий тарзда май ойининг учинчи якшанбаси — Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Қувонарлиси, бу болалар майдончалари айнан ушбу байрам арафаси олдидан нафақат комбинат меҳнаткашлари, балки, бутун Олмалиқ аҳли учун, ёш спортчиларга ажойиб туҳфа бўлди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Олмалиқ шаҳрининг қўшни ҳудудлари бўлмиш Оҳангарон шаҳри ва  тумани, Бўка, Пискент туманлари ва Ангрен ва Нурафшон шаҳарлари ҳамда Қизилтоғда ҳам академиянинг филиаллари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Бу борада Тошкент вилояти ҳокимлигининг Спорт бошқармаси билан келишувга эришилган.

1 июнь  — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «ОКМК» Профессионал футбол клуби академияси ўзининг биринчи мусобақасини ўтказади. Ушбу мусобақада Тошкент вилоятининг барча болалар футбол жамоалари иштирок этади. Айнан ушбу тур академиянинг дастлабки янги тарбияланувчилари учун селексия вазифасини бажаради.

Академия мақомига ўтгани муносабати билан эндиликда ОКМК футбол клуби тарбияланувчилари Халқаро мусобақаларда, Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида ўтказиладиган турнирларда мунтазам иштирок этишади.

МАВЗУГА ОИД

МЕССИ ВА РОНАЛДО ЭРТАК ДАВОМ ЭТАДИ

admin

КРИШТИАНО РОНАЛДО ОЛМАЛИҚҚА КЕЛАДИ(МИ?)

admin

ОКМК ФК «ПАХТАКОР» УСТИДАН СУПЕР» CОМЕ БАCК» ҚАЙД ЭТИБ, ЯНА ПЕШҚАДАМЛИККА ҚАЙТДИ

admin

СПОРТЧИЛАР ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

admin