Объект, цех ёки ҳудудда тутун, ёниш ёки ёнғин сезилганда ёнғин ҳақида ёнғин хавфсизлик хизматига газдан ҳимоялаш ва бошқа қутқарув хизматларига хабар бериш лозим. Сўнг ёнғин хавфсизлик қисмлари жамоалари ва кўнгилли ўт ўчирувчи дружиналари кутиб олиш ташкил этилади. Заруратга қараб технологик жиҳозлар, коммуникациялар, электр жиҳозлари ва вентиляция ўчириб қўйилади.
Ёнғин объектда мавжуд бўлган ўт ўчириш воситалари билан оз бўлсада ўчирилиб турилади. Ўт ўчирувчи кўчмас мосламаларини ёқиб, одамлар ва моддий бойликларни эвакуация қилинади ҳамда хавфсиз жойга кўчирилади. Ўт ўчириш бўлинмалари етиб келгандан сўнг ишчи ва хизматчилар сув пуркаш енгларини ёйишга кўмаклашиб, моддий бойликларни эвакуация қилишга ёрдам бериш зарур. Ёнғин вақтида ўт ўчириш раҳбарининг кўрсатмаларига кўра бошқа ишлар ҳам бажарилиши шарт.
Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналардаги цех бўлинмалари аъзоларининг ҳарбий ҳисоб табели бўйича вазифалари ёнғин техник асосларига оид мавзуларни ўрганишда объектдаги энг кўп учрайдиган ёнғин ҳолатлари ҳақида сўз юритиш мақсадга мувофиқ. Ўргатилаётган билим ва маълумотлар яхшироқ ўзлаштирилиши учун ўқитиш мақсадида турли ўқув экспонатлари, фото суратлар ва плакатлар ишлаб чиқаришдаги алоҳида ёнғиндан хавфли мосламаларнинг макет ва қисмлардан кенгроқ фойданиши мумкин. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини батафсил тушунтириш, шунингдек, ишчи-хизматчилар билан биргаликда ҳисоб табелини ўрганиб чиқиш лозим.
Ёғочга ишлов бериш кимё нефть корхоналарида ва ишлаб чиқаришнинг ёнғиндан хавфли технологик жараёнларга оид саноатнинг бошқа соҳаларида меҳнат қиладиган ишчи хизматчиларига биринчи ва иккинчи мавзулар ўтилаётганда мазкур корхоналар учун белгилаб берилган ёнғин хавфсизлиги бўйича махсус қоидалар ўргатилади.
Дилдора Низомова,
ОКМК объект ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими инспектори.