Ўқув йили тугаб, ўқувчиларнинг таътил вақти ҳам келди. Шаҳримизда жорий йил ёз мавсуми давомида болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ишларига тайёргарлик кўриш ҳамда мавсумни юқори савияда ўтказиш, соғломлаштириш майдончаларини ташкил этиш бўйича Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг чора-тадбирлари режаси ишлаб чиқилди ва шаҳардаги 2, 7, 10, 11, 14, 15, 17-умумтаълим мактабларида соғломлаштириш майдончалари очилиши белгиланди.
Ушбу оромгоҳларда 1680 нафар болалар қамраб олиниб, уларга 92 нафар педагог, 7 нафар тиббиёт ходимлари жалб этилди. Ушбу педагоглар оромгоҳда болаларга машғулот олиб боришлари учун шаҳар «Баркамол авлод» болалар маркази томонидан ўқитилди.
Соғломлаштириш майдончаларининг кундалик фаолияти соат 8:30 дан 12.00гача бўлиши режалаштирилиб, соғломлаштириш майдончаларида 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар қамралади.
Майдончаларда беш кишидан иборат таркибда болаларни қабул қилиш ва кузатиш комиссияси тузилади. Майдончада болаларни қабул қилиш ва кузатиш комиссияси оромгоҳ раҳбари (комиссия раиси), уч нафар педагог ва тиббиёт ходимидан ташкил этилади. Соғломлаштириш майдончасининг раҳбари томонидан болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилиши бўйича болалар рўйхати мавсум бошлангунига қадар тасдиқланади. Умумий ўрта таълим муассасаларидаги соғломлаштириш майдончаларида режа асосида болалар учун «Беш ташаббус» доирасидаги тўгараклар, машғулотлар, маънавий, интеллектуал ва спорт тадбирлари ўтказилади.
Шаҳардаги 80-сонли ихтисослаштирилган махсус мактаб интернатининг 172 нафар ўқувчилари «Сижжак» оромгоҳида 35 нафардан 4 навбатда дам олиши режалаштирилган.
Юлдуз Жуманиёзова,
Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ
ўзбек филологияси факультети талабаси.