Фавқулотда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган ёнғинларнинг келиб чиқиши билан боғлиқ ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ОКМК АЖ Рух заводида кўргазмали семинар машғулоти ўтказилди.
Машғулотда ОКМК АЖ объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими бошлиғи Атхам Ахроровнинг маърузаси тингланди. Таъкидланганидек, комбинат объектларида ишчи ва хизматчиларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларига риоя этиш тўғрисида кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бунда биринчи навбатда энг аввало, объектларда ёнғинга қарши сув таъминоти тизимлари соз ҳолатда ҳамда етарли даражада сув босимига эга бўлиши лозимлиги айтиб ўтилди. Ер ости гидрантлари, ички ёнғин ўчириш жўмракларида сув доимий жанговар ҳолатда бўлиши таъкидланди. Ёнғин чиққан ҳолатларда уй шароити ва ишхонада, кундалик ҳаётда қандай йўл тутиш зарурлиги ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди.
Жавлон Хайтанов,
ОКМК АЖ ОЁХТТЭБ инспектори.