Image default
Жамият

МАЪНАН ЭСКИРГАН ГАЗ УСКУНАЛАРИНГИЗНИ АЛМАШТИРИНГ ВА ТАБИИЙ ГАЗ ИҚТИСОДИГА ЭРИШИНГ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги “Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4779-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрель кунидаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон қарорини айнан, табиий ресурсларимиздан оқилона фойдаланиб, бир куб газни тежашга ундайди. Шу билан бирга бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларга ҳар биримиз масъул эканлигимизни яна бир бор эслатади.

“Олмалиқшаҳаргаз» газ таъминоти бўлими ходимлари табиий газни иқтисод қилиш, оқилона фойдаланиш ва ортиқча газ сарфини камайтириш, ҳамда аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бўлим чилангарлари хонадонма-хонадон юриб, тежамкор газ ускуналарининг истеъмолчилар учун қулайликлари, хавфсизлиги ҳақида батафсил тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Лекин аҳоли орасида ҳали ҳам маънан эскирган газ ёндиргичлари мавжудлиги, газнинг 30-40% гача ортиқча сарф бўлишига йўл қўяётган истеъмолчиларимиз ҳамон учраб турибди.
Куз-қиш мавсуми тугаб, иситиш газ жиҳозларимиздан фойдаланишни тўхтатганимиздан сўнг, албатта, газ жиҳозларимизнинг техник ҳолати, уларнинг созлиги, газ ёндиргичларининг талабларга қай даражада жавоб беришига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Бугунги кунда хонадонингизда иситиш газ жиҳозларингиз печка (ОП) ёки хонанинг бурчагига ўрнатилган контрамарка бўлса, уларни тежамкор замонавий иситиш қозонларига алмаштириш чорасини кўришингиз лозим.
Аҳоли орасида содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ухлаш хоналарида газ жиҳозларининг жойлашиши ҚАТЪИЯН ТАҚИҚЛАНАДИ!
Уй ичидаги маънан эскирган печка, контрамарка, ваннахоналарда жойлашган сув иситиш газ жиҳозларини амалдаги ШНҚ 2.04.08-13-банди талабларига асосан, ташқарига, алоҳида хонага жойлаштирилиши талаб этилади.
Замонавий энергия тежамкор газ ёндиргичларидан фойдаланилганда табиий газни тахминан 30-40 % га иқтисод қилиш орқали оила бюджети ортиқча харажатдан халос бўлади. Муҳими, у хавфсиз бўлиб, босим пасайиб ёки кўтарилиши оқибатида газ узатиш тармоқларида узилишлар бўлганда, автоматик тарзда ўчиб, газ ўтказишни тўхтатади.
Ҳурматли фуқаролар! Табиий газнинг кўп истеъмол қилиниши натижасида оилавий маблағларингиз ортиқча сарфланади, ортиқча сарфни, исрофни тўхтатайлик!

Жамшид Абдугаппаров,
“Олмалиқшахаргаз” газ таъминоти
бўлими бошлиғи.

МАВЗУГА ОИД

ОКМК СПОРТ МАЖМУАСИ — ШАҲРИМИЗГА САЙЁҲЛАРНИ ЖАЛБ ЭТУВЧИ МАНЗИЛ

admin

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ МАҲАЛЛА УЧУН ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР ҚИЛА ОЛАДИ?

admin

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОЛМАЛИҚ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 57-СЕССИЯСИ

admin

ҚУРАМАТОҒ БАҒРИДАГИ “ОЛТИН” ШАҲАР

admin