Image default
Таълим

МАҚСАД — ИНСОН ҚАДРИНИ УЛУҒЛАШ

Жорий йил 1 июнь куни Олмалиқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми ўқувчи ёшлари иштирокида Тошкент вилояти Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигида марказ биносида спортнинг шахмат, шашка стол тенниси турлари бўйича спорт ўйинлари ташкил этилди.
Бундан мақсад ёшлар онгига саховатпешалик, меҳр-мурувват, инсон қадрини улуғлаш туйғуларини сингдириш, шунингдек, юртбошимиз томонидан спорт ва уни аҳоли ўртасида ривожлантириш борасидаги ғояларини ўқувчилар иштирокида мана шундай тадбирлар орқали амалга ошириш, шу ўринда уларнинг руҳий барқарорлиги ва маънавий юксалишини таъминлашдан иборат.
Ушбу спорт ўйинларида фаол иштирок этган ўқувчиларимиз Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Улбўсин Рустамова,
техникум психологи.

МАВЗУГА ОИД

МАТЕМАТИКА ВА ГЎЗАЛЛИК

admin

МИЛЛИЙЛИКДАН МИЛЛИЙ РУҲГАЧА

admin

ИЛМУ УРФОН ЁШЛАРИ

admin

КИТОБ МИЛЛАТНИНГ МАДАНИЙ ВА МАЪНАВИЙ МЕРОСИ

admin