Олмалиқ шаҳар Мудофаа ишлари бўлими томонидан Тошкент вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги Чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказида ўқишга номзодларни саралаш тадбирлари олиб борилмоқда.
Марказда ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича ўқитиш жараёнида чақирилувчиларда замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни ишлатиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ишларини мустақил бажариш билан боғлиқ кўникмалар шакллантирилади ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўташга жисмонан ва руҳан тайёрланади.
Марказда ўқиш истаги бор ёшларимизни Олмалиқ шаҳар мудофаа ишлари бўлими чақирув бўлинмасига мурожаат қилишларини сўраймиз.
Марказда ўқиш истагини билдирган ёшлар қуйидаги талабларга жавоб беришлари шарт:
- 18 ёшдан 26 ёшгача ўрта, ўрта-махсус ёки олий маълумотга эга ҳамда жисмонан бақувват, келгусида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматга бориш истаги бўлган йигитлар.
Марказ Янгийўл шаҳрида жойлашган бўлиб, ўқиш муддати соҳасига қараб уч ойдан тўрт ойгача давом этади (душанбадан жума кунигача ўқиш, шанба, якшанба кунлари дам).
Марказда ўқиш бепул, чақирилувчилар уч маҳал иссиқ овқат ва ҳарбий кийим билан давлат томонидан(бепул) таъминланади.
Танлов тадбирлари 2024 йил 30 июнгача давом этади, ўқиш 2024 йил 5 июлдан бошланади.
Мурожаат учун Олмалиқ шаҳар мудофаа ишлари бўлими ходимлари телефон рақамлари:
+998885471094
+998970907736
+998706135986.