Тошкент вилояти ҳокимининг 2024 йил 1 майдаги 335-10-0-Q/24-сонли қарорига асосан Олмалиқ шаҳри М.Улуғбек МФЙ, «Тинчлик» кўчасида жойлашган, 2 қаватли 16 хонадонли уй-жойни бузиш учун танлов эълон қилинади.
Танловда қатнашадиганлар қуйидаги ҳужжатларни Олмалиқ шаҳар ҳокимлигига тақдим
этишлари лозим:
- Қурилиш ташкилотининг гувоҳномаси;
- Банк реквизитлари;
- Солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган гувоҳномаси;
- Раҳбарни тасдиқловчи буйруғи ва паспорт нусхаси;
- Солиқ тўловларидан қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот;
- Мавжуд техникалари ёки техникаси бўлмаган тақдирда тумандаги тадбиркорларнинг техникасидан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома;
- Қурилиш корхонаси ишчилари тўғрисида маълумот;
- Охирги қурилиш-монтаж ишлари олиб борилган объектдан тавсиянома;
- Тижорат таклифининг сифат ва самарадорлиги тўғрисида маълумот;
- Объектдан чиққан қурилиш материалларини лицензияга эга бўлган корхонага баҳолатиш ва тўловини амалга ошириш тўғрисида кафолат хати;
- Мавжуд дебитор ва кредиторлик тўғрисида маълумот.
Ҳужжатлар 2024 йил 5 июлгача қабул қилинади.
Танлов 2024 йил 8 июль куни, соат 10:00 да
Олмалиқ шаҳар ҳокимлик биносида бўлиб ўтади.