Image default
Жамият

МУРОЖААТЛАР ЗАМИРИДА ИНСОН ТАҚДИРИ

Бугунги кунда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланган кучли ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш асосий мақсадимиз ҳисобланиб, Конституциямизда ушбу ғоянинг мустаҳкамлаб қўйилгани юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларни амалга оширишнинг ишончли кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.

Фуқароларнинг ҳар қандай муаммоларини ҳал этиш давлатимизнинг халққа нисбатан асосий мажбуриятларидан бири эканлигини унутишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шунинг учун раҳбарлар мунтазам равишда халқ орасида бўлиб, шахсий қабуллар ташкил этишлари, жойлардаги муаммоларни ҳал қилиш зарур.
Шунингдек, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарлари ва мансабдор шахсларнинг сайёр қабулларини, шу жумладан, Халқ қабулхоналари томонидан ташкил этиладиган қабулларни мунтазам ўтказиб боришлари белгиланган. Юртимизда энг асосий омиллардан бири инсон қадрини улуғлаш, меҳр ва ёрдамга муҳтож бўлган аҳолини қўллаб-қувватлаш — давлатимиз ижтимоий сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасига фуқаролар ўз муаммоларининг ижобий ечимини топиш мақсадида мурожаат қилишади.
Мисол учун, Олмалиқ шаҳрида яшовчи Н.Пятойкина 2024 йил 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентига Халқ қабулхонаси орқали йўллаган мурожаатида Фарғона вилояти Қува тумани солиқ инспекцияси томонидан асоссиз ушлаб қолинган маблағи қайтариб берилишини сўраган. Мурожаат ўрганилиб, ижобий ҳал этиб берилди ва фуқаро Халқ қабулхонасига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Бундан ташқари жорий йил 15 июнь куни шаҳримиздаги «Болажон» боғида шаҳар сектор раҳбарлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарларининг ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосарларининг фуқаролар билан навбатдаги қабули ташкил этилди.
Очиқ мулоқот тарзида олиб борилган қабул давомида 20 дан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, 5 таси жойидаёқ ҳал этилди. Ер, уй-жой, субсидия масалалари бўйича мурожаатлар юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилди. Ҳал этилиши муддат талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олиниб муддатлар белгиланди.
Ушбу мурожаатлар тегишли масъуллар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилмоқда ва бу Халқ қабулхонаси назоратидадир.

Гулнора Балтаева.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шаҳар Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси.

МАВЗУГА ОИД

ЁШ ЧЕГАРАЧИЛАР

admin

ПАРЛАМЕНТ ВА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КЕНГАШЛАРИГА САЙЛОВ КАМПАНИЯСИ БОШЛАНДИ

admin

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИ ҚАЙ ТАРТИБДА БАҲОЛАНАДИ?

admin

ВАТАН ҲИМОЯСИ – ОЛИЙ САОДАТ

admin