Ёшлар куни муносабати билан мана шу шиор остида жорий йилнинг 23 июн куни шаҳримизда ёшлар фестивали ўтказилди. Тадбирлар эрта тонгдан бошланиб, кун давомида интеллектуал ўйинлар, турли танлов ва спорт мусобақалари билан давом этди.
Тадбирнинг кечки қисмида республикамизнинг ёрқин эстрада юлдузлари — Ёрқинхўжа Умаров, Жаҳонгир Хўжаев, Ширин, Муҳаммадзиё, Зиёда Қобилова, Умида, Шароф Муқимов, Алишер Зокиров, Дилшод Юнусов ва яна кўплаб санъаткорлар саҳна олдига йиғилган ўн минглаб ҳамшаҳарларимизга байрамона кайфият бахш этди.
Гала-концерт аввалида шаҳар сектор раҳбарлари — шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов, прокурор Абдумалик Кулдашев, ИИб бошлиғи Нодирбек Саидов ҳамда ДСИ бошлиғи Ихтиёр Алиев томонидан турли спорт ҳамда фан олимпиадалари ғолиблари ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда қўшган ҳиссаси учун ҳамкор ташкилот вакиллари тақдирланди.
«Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остидаги ушбу тадбир юқори савияда ўтказилиб, ёшларни бир даврага эзгу ғоя атрофида бирлаштиришга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.