Image default
Жиноят ва жазо

ТУЗОҚҚА ТУШМАНГ!

Огоҳлик

Крипто уйин чангалидаги умр


Ўзбекистонликлар орасида Hamster Combat ўйини оммалашмоқда. Бу ўйин ниманинг эвазига одамларга пул ваъда қиляпти, лойиҳа кимларга тегишли ва энг асосийси, Ўзбекистон қонунчилигида бунга рухсат берилганми?
Аксарият одамларни ўзига ром этиб улгурган крипто уйин Телеграм иловасида махсус бот шаклида жорий йилнинг март ойидан бошлаб пайдо бўлди ва қисқа муддат ичида бутун дунё буйлаб машҳурлашиб кетди. Айни пайтда мазкур уйинга юз минглаган ўзбекистонликлар ҳам мубтало бўлишган. Уйин шартларига кўра смартфон экрани устига тинимсиз бармоқ теккизиб туриб, ундан пул ишлаб топиш таклиф этилади.

Hamster Combat – бу оддий чертиш ўйини бўлиб, унда ўйинчилар криптовалютага алмаштирилиши мумкин бўлган уйин ичидаги рақамларни олиш учун турли ҳаракатларни амалга оширишлари керак бўлади. Улар телеграмдаги махсус бот орқали ўз виртуал валюталарини йиғиб борадилар. Ўйин соддалиги ва осон даромад олиш мумкинлиги ҳақидаги ваъдалар туфайли тезда машҳурликка эришган.

Ўйин кимга тегишли?

Интернетдаги маълумотларга асосан, мазкур крипто уйин Россия Федерацияси ишлаб чиқарувчиларига тегишли бўлган лойиҳа. У ўз фойдаланувчиларига уйин ичида биржа очишни ва смартфон экранини бармоқ ёрдамида босиб туриш орқали йиғилган сонлар (тангалар) ни электрон пулга айлантириб беришни таклиф этади.

Ўйин қандай хавфга эга?

Барча крипто уйинлардаги энг асосий хавфлардан бири бу сиз уйин уйнашга розилик берган пайтингиздаёқ сиз ҳақингиздаги шахсий маълумотлар ва интернет манзилингизни уларга қўш-қўллаб топширишингиздадир. Бунда уйин сизга тегишли керакли (балки барча) маълумотларни қўлга киритади. Сиз қандай русумдаги смартфондан фойдаланаётганингиз, қайси манзилдан уйинга кираётганингиз, уйин учун қанча вақт ва маблағ сарфлаётганингиз бот томонидан кузатилиб, назоратга олиб борилади. Бундан ташқари бу каби уйинлар осон пул топишга йўғрилган дангасалик касаллигини ҳам келтириб чиқаради. Шунингдек, мия фаолиятининг тормозланишга сабаб бўлиб, уйинчини жамиятга ва оилага бўлган диққат-эътиборини сусайтириб юборади.

Ўзбекистон қонунчилиги нима дейди?

Ўзбекистон Республикасида ҳар қандай крипто-активлар айланмаси махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун белгиланган тартибда руйхатдан ўтиш белгилаб қўйилган. Электрон пул билан боғлиқ ўйин эгалари (муаллифлари) крипто-активлар айланмаси соҳасида ягона лицензияловчи орган ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг лицензиясини олиши шарт бўлади. Аммо агентлик матбуот хизматининг БугунУз га маълум қилишича Hamster Combat уйини ҳеч қандай лицензияга эга эмас ва Ўзбекистон фуқароларнинг крипто валюталар билан боғлиқ муносабатлар ҳимояси учун шарт-шароитлар яратмайди. Қонунларни айланиб ўтадиган ҳар қандай крипто уйин ёки илова орқали ишланган электрон пуллар рақамлари орқали унинг эгаси ким эканлигини билиб бўлмайди, бунинг оқибатида ноқонуний пул айлантириш ва фирибгарликка йўл очилади.

Криптовалюта нима?

Криптовалюта – транзакция текширувида банклар иштирок этмайдиган, норасмий тўлов тизими саналади. Бу исталган фойдаланувчига тўлов юбориш ва қабул қилиш имконини берувчи, тенг ҳуқуқли иштирокчилар тизимидир. Криптовалюта билан тўловлар фақат аниқ транзакциялар учун рақамли кўринишда крипто маълумотлар базасида амалга оширилади. Ўтказмаларда транзакциялар оммавий рўйхатда қайд этилади. Банк ҳисобидаги валютанинг крипто валютадан фарқи шундаки, у ҳеч қачон жисмоний шаклга айланмайди, яъни уларни нақд пулларга айирбошлаш имконсиз. Рақамли валюта компьютер тармоғини умуман тарк этмайди – фақат рақамли воситалар ёрдамидагина айирбошланади.

Крипто ўйин саводсиз келажакка ҳукм

Жамиятда ҳар қандай осон пул топишга йўғрилган ҳаракатлар натижасида оммавий бефарқлик синдроми пайдо бўлади. Ёшлар билим олиш ўрнига крипто уйинлар қурбонига айланишади. Алал-оқибат саводсиз ва билимсиз авлод шаклланиб, уларни турли ғоялар билан бошқариш ва ўша ғоялар йўлида улардан фойдаланиш осонлашади.

Ўйин муаллифлари уни ўйновчиларнинг даражасини соатига фойда билан кўпайтирадилар. Ҳисобдаги тангалар улар учун умуман муҳим эмас. Ўйин яратувчилари иштирокчиларни мунтазам равишда тангаларни тўплашдан кўра фаолроқ сармоя киритиш зарурлиги ва шундан кейин бойиб кетишга қизиқтиришади. Табиийки, тез ва осон бойишни мақсад қилган ёшлар ўйин қурбони бўлишади ва ушбу уйиннинг «гиёҳванди»га айланиб, вақтларини беҳуда сарфланишига, руҳий ва жисмоний саломатликларини йўқотаётганларини сезмай ҳам қолишади.

Дилшод Ҳакимов.

МАВЗУГА ОИД

КАФЕДАГИ МУШТЛАШУВ

admin

МОЛ ЎҒРИЛАРИНИНГ МОЛИ ЎТМАЙ ҚОЛДИ

admin

БОЛАЛАР ҲАҚҚИ БУЮРМАДИ

admin

ДИННИ НИҚОБ ҚИЛМАНГ!

admin