Image default
Саломатлик

ЮРИШНИНГ СОҒЛИҚ УЧУН ФОЙДАЛАРИ

Иммунитет ошади
Кунига 30 дақиқа юриш иммунитет тизимига катта фойда келтиради. Сизнинг иммунитетингиз қанчалик кучли бўлса, касалликдан шунчалик кўп ҳимоя қиласиз.
Суяк саломатлиги
Юриш пайтида оғирликнинг суяк ва бўғимларга таъсири уларни мустаҳкамлайди ва охир-оқибат уларни остеопороздан ҳимоя қилади. Гарчи бу касаллик суяклари заифлашиб, синиши мумкин бўлган кекса одамларда тез-тез учраса ҳам, суяк зичлигини ошириш ҳеч қачон кеч ёки эрта эмас.
Метаболизм яхшиланади
Пиёда юриш қон айланишини оширади ва метаболизмни тезлаштиради, яъни сиз нафақат кўпроқ калорияларни ёқасиз, балки танангиз овқатни сўришда самаралироқ бўлади. Ўз навбатида, бу сизни кўпроқ сув ичишга ундайди. Кўпроқ ичиш овқат ҳазм қилишни яхшилашга ва тизимингизни детоксификацияга ва тозалашга ёрдам беради, терингиз тиниқлашиб, танангиз ёрқинлашади.
Уйқу сифати ошади
2019 йилда нашр этилган тадқиқотга кўра уйқунинг яхшиланиши, сифати ва давомийлигининг яхшиланиши қадамлар ва фаол дақиқалар кўпайиши билан содир бўлади. Тадқиқотчилар тадқиқот иштирокчилари кўпроқ қадам ташлаган ва ўртачадан кўра кўпроқ фаол вақт ўтказган кунларда улар уйқу сифати ва узоқроқ уйқу ҳақида хабар беришларини аниқладилар. Тадқиқотда айтилишича, қадамлар сони ва кундалик фаол вақт орқали уйқу сифатини ва давомийлигини ҳам тахмин қилиши мумкин. Бу муносабатлар аёллар учун кучлироқдир. Тадқиқотчиларнинг тавсиясига кўра кундалик қадамларни ошириш уйқуни яхшилашнинг энг яхши усулларидан бири бўла олади.
Ақл ривожланади
Юриш нафақат юрак ва мушакларингизга ёрдам беради. Ню-Мексико Ҳигҳландс университети (НМҲУ) тадқиқотчилари оёқнинг юриш пайтида таъсири артериялар орқали босим тўлқинларини юборишини аниқладилар. Бу миянинг қон билан таъминланишини сезиларли даражада ўзгартиради ва миянинг соғлиғини яхшилайди. Мунтазам жисмоний машқлар стрессни камайтириш ва бошқаришнинг ажойиб усули эканлиги ҳақида далиллар мавжуд.
Жисмоний машқлар пайтида эндорфинлар ажралиб чиқади, улар кайфиятни кўтаради ва стрессни келтириб чиқарадиган кимёвий моддаларни, масалан, кортизол гормонини йўқ қилишга ёрдам беради. Юриш стрессни енгиллаштириш, ижодкорликни ошириш ва когнитив функцияни яхшилаш учун ажойиб хусусиятга эга. Ҳар бир қадам ички хотиржамлик ва ҳиссий саломатлик учун йўл бўлиши мумкин.

Инглиз тилидан Дилноза
Жуманазарова таржимаси,
А.Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти Университети талабаси.

МАВЗУГА ОИД

ЎТ ТОШ КАСАЛЛИГИ НИМА?

admin

ҲОМИЛАДОРЛИКНИНГ ХАВФЛИ БЕЛГИЛАРИ ВА УНИНГ АСОРАТЛАРИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

admin

Коронавирусга қарши бустер доза билан эмлаш

admin

ОИТС – АСР ВАБОСИ

admin