Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг тегишли баёнига асосан жорий йилнинг 1 июлидан 1 август кунига қадар ҳудудларда Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича “Долзарб-30 кун” тадбирлари ўтказилиши белгиланган.
Ойликнинг асосий вазифалари идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар объектларини, шунингдек уй-жой фондини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш ва республиканинг тоифаланган ва ўта муҳим объектларида ёнғин хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишдан иборатдир.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш орқали Сиз ёнғиннинг келиб чиқишини бартараф этган, давлат ва шахсий мол-мулкингизни, ўзингизни ва атрофингиздаги инсонлар ҳаётини асраб қолган бўласиз.
ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР!
«Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича “Долзарб-30 кун” тадбирларида фаол иштирок этишингизни сўраймиз.
Элбек Жумабоев,
шаҳар ФВБ катта инспектори, катта лейтенант.