Биламизки, мамлакатимизнинг турли ҳудудларида болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ёш спортчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида кенг миқёсда мусобақалар ўтказилиб келинади.
Ана шундай турнирлардан бири Бўстонлиқ туманида, хусусан, Тошкент вилояти футбол ассоциацияси ва Бўстонлиқ тумани спорт мактаби ҳамкорлигида «Эртамиз эгалари» шиори остида 24 жамоа иштирокида V халқаро очиқ турнир бўлиб ўтди.
Қувонарлиси, 1 июлдан 7 июлга қадар давом этган мусобақада Руслан Гамадеев бошчилигидаги ОКМК ФК U-12 ёшлари ҳам мусобақада иштирок этиб, ёруғ юз билан ортга қайтишди. Бир ҳафта давом этган турнирда жамоамиз вакиллари гуруҳ босқичида 100 фоизлик натижа билан плей-офф босқичига йўл олишди.
Нимчорак финалда вакилларимизга Тошкент вилояти спорт мактаби рўбарў келишди ва улар йирик 5:0 ҳисобида таслим этилди. Шунингдек, ёшларимиз чорак финалда Андижоннинг Булоқбоши СМ жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, ярим финалда ёшларимиз Чирчиқнинг «Кимёгар» жамоасини ҳам худди шу ҳисобда енгиб, финалга йўл олишди.
Финал учрашувида эса ОКМК ФК U-12 — «Асиа» БФК (Тошкент) жамоалари бош кубок учун ўзаро баҳс олиб боришди. Қизиқарли ва шиддатли кечган турнирнинг ҳал қилувчи беллашувида Руслан Гамадеев шогирдлари рақиблари устидан 6:4 ҳисобида зафар қучиб, турнир чемпиони номига сазовор бўлишди.
ОКМК ФК U-12 ёшларимизнинг турнирдаги натижалари қуйидагича:
Гуруҳ босқичи ўйинлари
1-тур
ОКМК ФК U-12 — Жиззах ФМ (Жиззах вил.) 4️:0
2-тур
ОКМК ФК U-12 — «Динамо» (Андижон) 8️:0️
3-тур
ОКМК ФК U-12 — Хўжайли (Қорақалпоғистон) 3:0
Нимчорак финал (1/8)
ОКМК ФК U-12 — Тошкент вилояти СМ 5️:0
Чорак финал (1/4)
ОКМК ФК U-12 — Булоқбоши СМ (Андижон) 3:1
Ярим финал (1/2)
ОКМК ФК U-12 — «Кимёгар» (Чирчиқ) 3:1
ФИНАЛ
ОКМК ФК U-12 — «Асиа» БФК (Тошкент) 6:4
Али Абдуаҳадов,
ОКМК футбол клуби Ахборот хизмати медиа муҳаррири.