Image default
Таълим

БАКАЛАВР ВА МАГИСТРЛАР ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ГРАНТИ ТАСДИҚЛАНДИ

“2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент фармойиши (Ф-36-сон, 19.07.2024 й.) қабул қилинди.
Унга кўра, 2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари қуйидагича тасдиқланди:
►бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги таълим шаклига — 34 838 нафар этиб;
►магистрлар тайёрлаш бўйича — 9 365 нафар этиб.
► Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бир ҳафта муддатда қуйидаги таклифларни Давлат комиссиясига тақдим этади:
►республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига ажратилган 1200 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан;
►Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда хотин-қизлар учун ажратилган 2000 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан;
►ўзбек тили ва адабиёти, тарих, маданият, санъат ва ҳунармандчилик йўналишларида ўқиш истагини билдирган, хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун 30 та давлат гранти бўйича.
► Бундан ташқари, давлат олий таълим муассасаларига киришда тўплаган балига нисбатан маълум миқдордаги қўшимча балл бериладиган шаклдаги имтиёзга эга абитуриентлар 2024/2025 ўқув йилида танлаган таълим йўналиши бўйича белгиланган ўтиш бали ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, тўплаган балига мос равишда давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида қўшимча квота билан талабаликка тавсия этилади.

МАВЗУГА ОИД

LOTIN YOZUVIGA ASOSLANGAN O‘ZBEK ALIFBOSINI O‘RGANAMIZ BURCHAGI

admin

ТИЛ МИЛЛАТ РУҲИ, МАДАНИЯТИМИЗ ХАЗИНАСИ

admin

O‘ZBEK TILI – DAVLAT TILI

admin

КИТОБ ВА КИТОБХОНЛИК – ИНСОН МАЪНАВИЯТИ КЎЗГУСИ

admin