Тошкент Давлат Техника Университети Олмалиқ филиалининг 2023-2024 ўқув йили битирувчиларига тантанали диплом топшириш тадбири ўтказилди.
Тадбирда битирувчилар, уларнинг ота-оналари, филиал раҳбарияти ва фахрий меҳмонлар иштирок этдилар.
“Саодат калити – илмдадир” деб номланган тантанали тадбирда сўзга чиққанлар томонидан битирувчилар қутланиб, мутахассислик дипломлари тантанали равишда топширилди. Маълумот ўрнида, жорий ўқув йилида филиални 784 нафар битирувчи тугаллаган бўлса, улардан 1 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси соҳиби, 3 нафари Ислом Каримов ва Беруний номидаги давлат стипендияси соҳибларидир.
