Image default
Жиноят ва жазо

“СИГАРЕТА ҚУТИСИДАГИ ОҒУ”

Қизиқиш инсонни ё бор қилади ёки акси. Бу нимага қизиқиш уйғотишга боғлиқ. Баъзан ҳамма танланган йўл ҳам тўғри бўлмайди. Баъзан эса ўша йўл тўғрилигини билмасакда, қадамларимизни билиб туриб ўша кўча томон ташлаймиз. Товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши курашувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор-тадбир натижасида, 2024 йилнинг 18 апрель куни Отабек Зокиров (исм-шарифлар ўзгартирилган)нинг қилмишлари фош этилди. О.Зокиров давлат чегараси орқали қонунга хилоф равишда олиб ўтилган қиймати (120 млн 200 минг сўм бўлган) жами 10 дона картон каропкаларда “Milano New York” номли тамаки махсулотлари Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбир давомида, давлат рақами 50Y713BB бўлган Тошкент шаҳрига кетаётган оқ рангли “Жентра” автомашинасининг юкхонасида яширин ҳолда олиб ўтаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда тўхтатиб қолинган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда тегишли тартибда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Лобар Абдусатторова.

МАВЗУГА ОИД

ЭКСКАВАТОР «ТИШЛАРИ»НИ ЎҒИРЛАГАН ТЎРТОВЛОН…

admin

“МИСИ” ЧИҚҚАН МИС ЎҒРИСИ

admin

КРЕДИТЛАРНИНГ ЎЗЛАШТИРИЛИШИДА КИМ АЙБДОР? ТАДБИРКОРМИ ЁКИ…

admin

ОЛИНМАЙ ҚОЛГАН МАОШ УЧУН ЖОҲИЛЛИК

admin