Гепатит — хавфли касаллик. Агар ўз вақтида олди олинмаса, организмда жиддий асоратлар қолдириши мумкин. Хасталикни келтириб чиқарувчи вирус 1967 йил Нобель мукофоти лауреати, америкалик шифокор Самуэль Барух томонидан аниқланган бўлиб, ушбу олимнинг туғилган куни шарафига ҳар йили дунёда 28 июль — Халқаро гепатитга қарши кураш куни сифатида кенг нишонланади.
Касаллик аксарият ҳолатларда қуйидаги белгилар билан намоён бўлади:
- Ҳолсизланиш, иситма, шамоллаш белгилари, иштаҳа йўқлиги, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қайт қилиш, кўзнинг шиллик қавати, бадан териси ва сийдик рангининг сарғайиши.
Шу билан бирга гепатит “А” касаллигига чалинган болаларда узоқ муддат жисмоний ҳаракатдан чекланиш, парҳезга риоя қилиш, жигар фаолиятини қайта тиклаш учун кўплаб дори воситаларини қабул қилиш, умуман бемор тўлиқ тузалмас экан, унга алоҳида эътибор ва парвариш талаб этилади. Натижада оила аъзолари бундан моддий ва маънавий азият чекади.
Ўзбекистонда Ресубликаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси” тўғрисидаги санитария қоида ва меъёри бўйича миллий эмлаш тақвими мавжуд. Унга кўра, ҳар бир бола туғилганидан 16 ёшгача эмланади. Уларга жадвалга киритилган касалликлар, хусусан, сил, дифтерия, шол, вирусли гепатит касаллигининг “В” турига қарши, қоқшол, кўкйўтал, қизамиқ, эпидемик паротит, қизилча, ротавирусга қарши, пневмакокк инфекциясига қарши режали эмлаш ишлари миллий тақвим асосида бепул амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ўзбекистон Республикасида вирусли гепатит “А” касаллигига қарши эмлаш” тўғрисидаги 149-сонли буйруғи асосида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва мактабларда болаларни вирусли гепатитнинг «А» турига қарши эмлатиш бўйича тарғибот ўтказилмоқда. Натижада кўпчилик ота-оналар фарзандларини пулли марказларга олиб бориб эмлатиши натижасида касаллик сезиларли равишда камайишига эришилди. Эмланиш мажбурий қилиб белгиланмаган, аммо ҳар бир ота-она ўз фарзандининг соғлиғи учун масъул ҳисобланади. Ушбу касаллик ёш болалар ўртасида тез тарқаладиган касаллик бўлгани сабабли, унинг олдини олиш учун турли чора-тадбирларни кўришга ҳар бир муассаса раҳбари масъулдир. Шу сабабли ушбу вакцина билан эмлатиш фарзандингиз соғлиғини кафолатловчи восита саналади.
Ҳозирда Тошкент шаҳридаги “TIBBIYOT DUNYOSI” МЧЖ хусусий эмлаш маркази томонидан вирусли “А” гепатит касаллигига қарши Олмалиқ шаҳридаги оилавий поликлиникаларида эмлаш ишлари олиб борилмоқда.
Феруза Фозилматова,
шаҳар бош эпидемиологи.